Жамият
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 4 мартдаги қарорига биноан ўзининг иқтидори ва ибратли фаолияти билан ёшларга ўрнак бўлиб келаётган, турли соҳа ва тармоқларда қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқараётган, ижтимоий ҳаётда фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатаётган 28 нафар фаол қиз муносиб рағбатлантирилиб, Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.
-
Зулайҳо Баҳриддиновна Маҳкамова 1968 йилда Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий, 1989 йили Наманган давлат педагогика институти ва кейинчалик Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Мутахассилиги ўқитувчи-педагог.
-
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида ташкил этилган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Наманган вилояти бошқармасига раҳбарлар тайинланди.
-
Акрамжон Сатторов 1966 йил 9 ноябрь куни Наманган туманида туғилган. Маълумоти олий, 1993 йилда Наманган давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги – филолог. Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг аъзоси. Оилали, уч нафар фарзанди бор.
-
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Наманган вилояти бошқармаси ходимлари ва Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида катта миқдордаги валюта қимматликларининг ноқонуний тарзда қўшни давлатга олиб чиқилишига чек қўйилди.
-
Чортоқ тумани Навбаҳор маҳалласи, "Ёш оила" кўчаси, 47-уйда истиқомат қилувчи Адҳам Қодировлар оиласида бир йўла уч чақалоқ дунёга келди. Чақалоқлар соғлом ва тетик. Вазн ва бўй меъёрда ўсмоқда.
-
Президентимиз томонидан коррупцияни илдизи билан қуритиш мақсадида таклиф этган “ҳалоллик вакцинаси” хусусидаги фикрлари ҳар қандай тафаккур соҳибини фикрлашга чорлайди. Гарчи бу вакцина оламнинг бир зарраси бўлсада, қалбларни тўғри йўлга бошлайдиган виждоннинг бир бўлаги десак тўғри бўлади.
-
Шунча бойлигимиз бўлиб, одамларимизга салгина совуқ бўлса электр ўчишлари, газ етишмовчиликлари ҳозирги оддий ҳолатга айланиб бўлган, лекин бу мени жуда катта ташвишга соляпти ва агар шу масалаларни жой-жойига қўймас эканмиз, эртага иқтисодий барқарорликка эришиш жуда қийин бўлади.
-
Полковник Бунёджон Соҳибназарович Эгамназаров 1981 йил 9 февралда Наманган вилояти Поп туманида туғилган. Маълумоти олий, 2002 йили Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Олий техника мактабини, 2018 йили эса Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг қайта тайёрлов курсини тамомлаган.
-
Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларининг қўшма сессиясида Наманган вилоятидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига 6 нафар аъзо сайланди.