Республика Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил давомида мамлакатимизда 879 минг 599 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган. Юртимиз бўйича энг кўп чақалоқлар туғилиши бўйича Наманган шаҳри етакчилик қилди. Гуллар шаҳрида ўтган йили 18 минг 524 нафар чақалоқ дунёга келган.
Энг кўп чақалоқ туғилган туман ва шаҳарлар "топ-ўнталиги" қуйидагича бўлди:
Наманган шаҳри – 18 524 нафар
Ургут тумани – 16 212 
Андижон шаҳри – 14 581 
Денов тумани – 12 406 
Самарқанд шаҳри – 11 819 
Пастдарғом тумани – 9 782 
Косон тумани – 9 159 
Қамаши тумани – 9 115 
Олмазор тумани – 9 035 
Асака тумани – 8 266 

© namangan24.uz

--> -->