Футбол бўйича Ўзбекистон кубогининг ярим финал учрашувлари манзили ва санаси маълум бўлди.

Профессинал футбол лигасининг хабарига кўра, мамлакат кубогининг ярим финал ўйинлари 2026 йил 24 ноябрь куни бўлиб ўтади.



"Локомотив" ва "Андижон" ўртасидаги учрашувга Олмалиқ шаҳри мезбонлик қилса, "Навбаҳор" ва "ОКМК" учрашуви Тошкентдаги "Локомотив" стадионида бўлиб ўтади.



Финал учрашуви Суперлиганинг 30-туридан сўнг ўтказилади. Агарда ярим финалда водий жамоаларининг қўли баланд келса, кубокнинг ҳал қилувчи учрашуви Фарғона шаҳридаги "Истиқлол" стадионида бўлиб ўтади.

© namangan24.uz

--> -->