Туман ҳокимининг тегишли қарори билан Азизбек Авазмирзаевич Жўрабоев Янги Наманган тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

Азизбек Жўрабоев 1986 йилда Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий, 2009 йили Наманган муҳандислик иқтисодиёт институтини тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи.

Меҳнат фаолиятини 2010 йилда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармасида мутахасислик сифатида бошлаган.

Кейинчалик у Пенсия жамғармаси Наманган шаҳар бўлими бошлиғи, вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Янги Наманган тумани иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимларда иш олиб борган.

Тайинловга қадар Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилояти бошқармаси қошидаги Янги Наманган тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази директори лавозимида фаолият юритган.

© namangan24.uz

 

--> -->