- 14:40 05 Марта 2020
- 15597
- Чоп қилиш
Наманган шаҳар ҳокими янги лавозимга тайинланди
2017 йилнинг июль ойидан буён Наманган шаҳар ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган Шавкат Шокиржонович Абдураззоқов янги лавозимга тайинланди. Собиқ ҳоким ўз фаолиятини эндиликда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш давлат қўмитаси раиси сифатида давом эттирадиган бўлди.
Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг телеграмдаги каналида қуйидагича хабар тарқатилди:
“Абдураззоқов Шавкат Шокиржоновични Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига тасдиқлаш ҳақида Қонунчилик палатасининг қарори қабул қилинди.
Ушбу масала палатанинг ялпи мажлисида кўриб чиқилди.
Ш. Абдураззоқов айни вақтга қадар Наманган шаҳар ҳокими вазифасида меҳнат қилмоқда эди.
Янги раҳбар раислигидаги соҳада назорат кучайтирилиб, асоссиз равишда дарахтлар кесилмаслигига умид қиламиз.”
© namangan24.uz