Таҳлил
-
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 декабрдаги «Расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 732-сон қарори имзоланди.
-
Минбарлардан туриб, 30 йил “Орол, Орол” дедик. Лекин бирорта валламатнинг ўзи келиб Оролни ўз кўзи билан кўрмади. Энди бундай бўлмайди, галстукни ечиб, ишлаш пайти келди”, – деди Президент. Дарвоқе, Президентнинг ўзи ҳам учрашувга галстуксиз келган.
-
Айни кунларда қаерга кирманг, 24 октябрь, якшанба куни бўладиган Ўзбекистон Президентлигига сайлов мавзуси авжида. Мазкур ҳолат, албатта, яхши. Фуқароларнинг сиёсий хабардорлиги, шахсий позицияси анча ўсган. Лекин «Сайловга чиқмаймиз! Бизга нима қилиб берарди?» деган иддаолар ҳам қулоққа чалиниб қоляпти. Бу ҳам етмагандай, баъзилар ўзининг тор фикрини ўзгаларга ҳам юқтиряпти, онгини бузяпти, чалғитяпти.
-
Банк ходимларидан аниқ маълумот олишнинг имкони йўқ. Мақсад аҳолига сифатли хизмат кўрсатишми ёки одамларни сарсон қилишми, Халқ банкининг «ҳурматли» мутасаддилар? Ёхуд "Мижоз банк учун эмас, банк мижож учун" тамойили Халқ банки Наманган вилояти филиали учун бегонами?
-
Наманган вилоятининг барча шаҳар ва туманлари ҳудуди аҳолиси қамраб олинган оммавий қабулларда 926 мурожаатчининг 942 та масаласи кўриб чиқилди. Уларнинг 378 таси жойида ҳал этилди, 203 та мурожаат эгасига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш берилган бўлса, 361 та мурожаат назоратга олинди.
-
Нодиржон Илҳомжонович Мухторов 1982 йил 19 январь куни Наманган вилояти Поп туманида туғилган. Маълумоти олий, Наманган Давлат университети ва Тошкент Давлат юридик институтини тамомлаган. Мутахассислиги ҳуқуқшунос. Юридик фанлари номзоди илмий даражасига эга.
-
Беморларда хасталикдан кўра ваҳима баланд, қолаверса, уларнинг инжиқлигига кўникиш, саволларига қониқарли жавоб қайтариш лозим, айрим ношукур ва беписанд кимсаларга пандемиянинг аҳамиятини англатиш керак. Бир бемор келди, ўрта оғир даражада ва тушкунликда эди. Олдига кириб, шикоятини сўраганимда оқ варақ сўради ва васиятнома ёзмоқчи эканини билдирди.
-
Ҳаётимизда хушмуомала, ширинсўз одамлар билан биргаликда сўзлашиш маданиятидан йироқ кимсалар ҳам учраб туради. Бу тоифадаги кишилар ўринсиз гап-сўзлари билан суҳбатдошининг дилига озор етказади. Шу ўринда халқимиз томонидан айтилган “Тиғ яраси битади, аммо тил яраси битмайди” деган мақолни эслашимиз ниҳоятда ўринли.
-
Афсуски, яккаҳокимликка ўрганган ва жамоатчилик назоратини, танқидини қабул қилолмайдиган ҳокимлар томонидан Кенгашнинг эркин фаолият юритишига ва депутатларнинг бемалол фикр билдириш имконияти иложи борича чекланади. Ўз-ўзидан депутатлар ҳам сен менга тегма, мен сенга тегмайман муҳитига мослашиб қолади.
-
Ватани, аждодларидан ғурурланган одам ўз тилини ҳам ҳурмат қилиши керак. Қачонгача бекатни “астановка”, озиқ-овқат маҳсулотларини “продукта” деймиз? Аллақачон “зато”, “только” каби кундалик қўллашга одатланиб қолган сўзлардан воз кечишимиз керак эди. Тилга ҳурматни ҳаммамиз ўзимиздан, ўз оиламиздан бошлашимиз лозим. Менинг назаримда, тилимизга ҳурмат кўрсатишни қонун билан мустаҳкамланишини кутиш шарт эмас эди...