Наманганда тинтув ўтказилгани ростми?
Юридик фанлари бўйича фалсафа доктори Азиз Ҳикматов ижтимоий тармоқда Расул Кушербаевнинг Наманганда фуқаронинг уйида тинтув бўлганлиги иддао қилинган чиқишини изоҳлади.

Экспертнинг фикрича, Конституциямизнинг 31-моддасига мувофиқ, ҳар ким уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқига эга.

Экспертнинг фикрича, Конституциямизнинг 31-моддасига мувофиқ, ҳар ким уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқига эга.
Унга кўра, ҳеч ким уй-жойга унда яшовчи шахсларнинг хоҳишига қарши кириши мумкин эмас. Бу қатъий норма ва ҳеч қандай муҳокамага ўрин йўқ.
"Шу билан бирга, бу дегани ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари фуқароларнинг уй-жойига умуман кирмаслиги керак ёки киролмайди, дегани эмас.
Яъни, уй-жой дахлсизлигини фуқаронинг уйига ҳар қандай тарзда киришни чекловчи мутлақ норма сифатида талқин қилиб бўлмайди" .


Азиз Ҳикматовнинг қайд этишича, акс ҳолда уй-жойда фуқарога нисбатан жиноят содир этилганда ёки ёнғин ёхуд бошқа фавқулодда ҳолатлар келиб чиққанда уларни ҳеч ким ҳимоя қилолмайди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари фуқароларнинг уй-жойига киришини мажбурий ва ихтиёрий равишда амалга ошира олади. Масалан, айрим ҳолатларда турар жойларга исталган вақтида тўсқинликсиз кириш (ошиб тушиш) ҳуқуқи “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддаси 1-қисми 5 хатбошисида белгиланган.
"Худди шундай, фуқароларнинг шахсий хавфсизлиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятларнинг олдини олиш, уларни содир этган ёки қидирувда бўлган шахсларни аниқлаш ҳамда ушлаш мақсадида фуқароларнинг розилиги билан уй-жойга киришга (бўлишга) ҳақли (“Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддаси 1-қисми 6 хатбошиси)", - дейди мутахассис.
Айтилишича, бу каби ҳуқуқлар ва нормалар универсал бўлиб, кўп йиллар давомида шаклланган халқаро стандартлар асосида белгиланган. Бошқа давлатлар қонунларида ҳам шу каби нормалар мавжуд.
"Тутуруқсиз ваҳималарга эмас, расмий хабарларга кўра, Наманганнинг чегара олди ҳудудларида тинтув эмас, тарғибот ва рейд тадбирлари олиб борилган. Бу эса айнан юқоридаги қонун нормаларига тўлиқ мос келадиган асос. Яъни, бу ходимлар бекорчиликдан бу ҳудудда тадбир ўтказаётгани йўқ, бизнинг, давлатимизнинг хавфсизлиги учун чегара олди ҳудудларида шу фаолиятини олиб боряпти. Асосий функциясини бажаряпти, бизни тинчлигимиз ва ҳимоямиз учун қилиняпти бу ишлар.
Юқоридагилардан қандай хулосага келиш мумкин? Вазият Расул Кушербаев айюҳаннос солганча аянчли ва Конституцияга зидми? Албатта йўқ, модомики, фуқаролар ходимлар уй-жойига киришига розилиги мавжудлиги, унда Конституция талабларига риоя этилган ҳисобланади", - дейди юрист Ҳикматов.
Мутахассиснинг қўшимча қилишича, ходимлар тинтув ўтказди, деган иддаога ҳам аниқлик киритиб ўтиш зарур.
Жиноят-просессуал кодексида (20-боб) тинтув ўтказиш учун асослар ва уни ўтказишнинг ўзига хос тартиби аниқ ёзиб қўйилган. Бунда тинтув жиноят-просессуал тартибда, аниқ бир жиноят иши доирасида холислар иштирокида, қарор ёки ажрим асосида ва яна бир қатор просессуал тартибларга (ҳуқуқларни тушунтириш, баённома тузиш ва б.қ.) риоя этган ҳолда ўтказилади.
Жиноят-просессуал кодексида (20-боб) тинтув ўтказиш учун асослар ва уни ўтказишнинг ўзига хос тартиби аниқ ёзиб қўйилган. Бунда тинтув жиноят-просессуал тартибда, аниқ бир жиноят иши доирасида холислар иштирокида, қарор ёки ажрим асосида ва яна бир қатор просессуал тартибларга (ҳуқуқларни тушунтириш, баённома тузиш ва б.қ.) риоя этган ҳолда ўтказилади.
Қайд этилишича, тарқалган видеодаги ҳолатда ва расмий маълумотга кўра, тинтувга хос бўлган ҳаракатлар амалга оширилмаганлиги яққол кўриниб турган.
“Ҳақиқатга тўғри келмайдиган, обуначиларни сохта, текширилмаган ва асоссиз маълумотлар билан чалғитиш, бу орқали аудитория йиғишни тўхтатиш керак", - дейди мутахассис фикрининг сўнгида.
© namangan24.uz
© namangan24.uz