Қонунчиликдаги ўзгаришларга кўра, Ўзбекистонда 2025 йил 1 июлдан эътиборан пенсия ва компенсациялар алоҳида аризасиз тайинланади.

Эндиликда фуқароларга пенсия ва компенсациялар автоматик тарзда, алоҳида ариза талаб этмасдан тайинланади:
- I–II гуруҳ ногиронлиги белгиланганда — пенсия автоматик равишда тайинланади (рад этиш ҳуқуқи сақланади);
- Кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлар ва радиация объектларида хизмат қилганларга — компенсациялар электрон маълумотлар асосида тайинланади;
- Ногиронлик пенсияси тайинланган ва камида 1 йил иш стажига эга фуқароларнинг пенсияси ҳар 2 йилда қайта ҳисобланади.

2025 йил 1 октябрдан пенсия тўловлари "Face-ID" ва электрон имзо орқали амалга оширилади.

© namangan24.uz

--> -->