Спорт
-
Бунга клубнинг футболчи олдида бир неча ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар бўйича қарздорлиги мавжудлиги сабаб бўлган. ЎзФА вужудга келган қарздорлик бартараф этилишини таъминлаш юзасидан "Навбаҳор" клубига мажбурият юклаш бўйича қарор қабул қилди.
-
"Навбаҳор" футболчилари Суперлига баҳсларида рақиблар дарвозасига 42 та гол уришди. Ушбу голларга эса 14 нафар футболчи муаллифлик, 10 нафари эса ҳаммуаллифлик қилишди. Шунингдек, 10 нафар жамоа аъзолари ҳам дарвозаларга тўп киритиб, ҳам голларга ассистентлик қилишди.
-
Бугун - 2024 йил 2 ноябрь куни Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси Суперлига 23-турини Тошкентда "Олимпик" клубига қарши ўтказди.
-
Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасининг уй стадиони - Давлатобод туманидаги "Марказий" стадионда кечадиган Суперлига, кубок ҳамда халқаро мусобақалардаги учрашувлари учун чипталарнинг онлайн сотуви йўлга қўйилади.
-
Москвадаги мулоқот давомида "Навбаҳор"нинг сербиялик 29 ёшли тажрибали ҳужумчиси Зоран Марушичга қизиқиш билдирилди. Марушичнинг трансфер нархи бўйича келишувга эришилса, сербиялик форвард янги мавсумни Россияда бошлаши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.
-
Наманган спорт мактаби тарбияланувчиси, профессионал бокс бўйича жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев Америка Қўшма Штатларига жўнаб кетди. “WBА” ва “IBF” ташкилотлари ҳамюртимизга чемпионлик камарларини ҳимоя қилиш учун иккита ҳимоя жангини белгилаган.
-
Наманган шаҳридаги Якка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг тўрт нафар тарбияланувчилари VI Пара Осиё ўйинларида чемпионликни қўлга киритиб, юртимизга 4 та олтин медаль билан қайтишди. Бу ҳақида "Наманган ҳақиқати" газетаси хабар берди.
-
Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси футбол бўйича 2021 йилги мамлакат суперлигасини 39 очко билан 6-ўринда якунлади. Ўз олдига қўйган марраларни эгаллай олмаган, камчиликлардан етарли хулоса чиқарган клуб раҳбарияти янги мавсум тараддудини ҳозирданоқ бошлаб юборди.
-
“WBA”/“IBF” чемпиони, чустлик халқаро тоифадаги спорт устаси Муроджон Аҳмадалиев чемпионлик камарларини америкалик Ронни Риосдан ҳимоя қилиши зарур. Бу галги рақиби Ронни Риос анойилардан эмас. Чунки, АҚШлик боксчи "карьераси" давомида ҳозиргача ўтказган 33 та жангининг 30 таси ғалаба нашидасини суриб, шундан 16 тасида рақибларини муддатидан аввал нокуаут эвазига мағлубиятга учратган.
-
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Миромонович Мирзиёев Наманган вилояти сайловчилари билан “Юксалиш” массивида ўтказган учрашувида “Навбаҳор” жамоаси мухлислари, машҳур футболчимиз Одил Аҳмедов ҳақида фикр билдириб, Наманган шаҳрининг Давлатобод туманини спорт шаҳарчасига айлантириш таклифини берди.