Спорт
-
Татаристоннинг Қозон (Россия) шаҳрида ташкил этилган биринчи МДҲ ўйинларида Наманган вилоятидан беш нафар спортчи иштирок этиб, улардан тўрт нафари медалларни қўлга киритиб, ғолиб-совриндорлар сафига кирди.
-
"Токио-2020" Паралимпия ўйинларида Наманган вилоятининг барча вакиллари - Нозимахон Қаюмова, Нурхон Қурбонова, Феруз Сайидов ва Довурхон Кароматов вилоятимизга умумий ҳисобда 2 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза, жами 5 та медални ёздириб қўйишди.
-
Ёзги Олимпия ўйинларида каноэда эшкак эшиш бўйича яккалик баҳсларида фаол иштирок этган Нилуфар Зокирова ва Дилноза Раҳматова “Токио-2020”нинг 6 август кунги дастуридан ўрин олган ўйинларда жуфтлик тандемини ҳосил қилиб, ўз имкониятларини синовдан ўтказдилар.
-
Японияга ташриф буюрган мамлакатимиз спорт делегацияси сафидан Наманган вилоятидан 6 нафар спортчи ўрин олган бўлиб, юнон-рум кураш тури бўйича Рустам Ассакалов, байдарка ва каноэда эшкак эшишда Дилноза Рахматова ва Нилуфар Зокирова, бокс бўйича Шаҳноза Юнусова, оғир атлетика баҳсларида Адҳамжон Эргашев, ўқ отишда Мухтасар Тоҳирова “Токио-2020”да иштирок этиш бахтига муяссар бўлдилар.
-
27 июн – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни арафасида “Ватанпарвар” тасарруфидаги спорт мажмуасидаги “Ўқ отиш тири”да илк бор ташкил этилган мазкур мусобақада марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда фаолият юритувчи 64 нафар ижодкор мерганлик борасидаги маҳоратини синаб кўрди.
-
"Ватанпарвар"да тобланган мерган қиз Мухтасар Тоҳирова лицензияни қўлга киритиш даврида ҳам ўз устида астойдил интилди. 2019 йил Қатарда ўтказилган Осиё чемпионати ва Германияда бўлган ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида юқори натижаларга эришди. Жорий йилда Қозоғистонда ўтган халқаро турнирда ҳам ғалаба нашидасини сурди.
-
“Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши томонидан Чортоқ туманида спортнинг “ёзги биатлон” тури бўйича вилоят ҳокими кубоги учун вилоят биринчилигининг дастлабки босқичи ўтказилди.
-
Эътироф этиш жоиз, “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши томонидан ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, эртамиз эгаларини спортга қизиқтириш, уларнинг салоҳияти ва интилишларини юзага чиқаришда алоҳида ташаббус кўрсатиб келмоқда. Учқўрғон туманида 1,70 гектар майдонда Марказий Осиёжа ягона бўлган, уч конфигурацияли замонавий картодром барпо этилди. Ушбу картинг мажмуасида спортчилар учун барча шарт-шароитлар ҳозирланди.
-
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори, Хитойнинг “Тянжин Теда” клуби аъзоси Одил Аҳмедов Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи, вилоят футбол ассоциацияси раҳбари Шавкат Абдураззоқовнинг қабулида бўлди.
-
Олимжон ака узоқ йиллар мобайнида “Наманган автотеххизмат” корхонасида самарали меҳнат қилди. Шу ташкилот тизимидан пенсияга чиққан. Турмуш ўртоғи билан тўрт ўғил, бир қизни тарбиялаб, эл-юрт хизматига камарбаста фарзандлар этиб вояга етказган эди.