Иқтисодиёт
-
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг муҳокамаси ҳам қизғин кечди. Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг бир қатор моддаларига қўшимча киритиш таклиф қилинмоқда.
-
Бўлим давлат ижрочиси томонидан қарздорга ижро ҳужжатини ихтиёрий ижро қилиш учун муддат белгиланган ва ушбу муддатда ижро ҳужжати талаби бажарилмаган тақдирда, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 198-1-моддасига асосан жаримага тортилиши тўғрисида огоҳлантирилган.
-
Наманган вилоятида “Siberian Wellness” компанияси билан ҳамкорликда мева-сабзавот кластерини йўлга қўйиш, хусусан, интенсив боғ, мева-сабзавотларни қайта ишлаш, калибровка қилиш ва замонавий музлатгич ташкил этиш юзасидан 60 миллион АҚШ долларлик лойиҳани амалга ошириш бўйича келишув имзоланди.
-
Ҳоким ёрдамчисининг иш ҳақи миқдори унинг бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига қараб 4,5-5,5 млн.сўм этиб белгиланади. (танлов натижасига кўра ишга қабул қилинган шахсга аввалги иш жойидагига нисбатан кам бўлмаган миқдорларда иш ҳақи тўланади).
-
Хўш, ноябрь ойидан Ўзбекистонда нималар ўзгаради? Эътиборингизга, 2021 йил 1 ноябрь кунидан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этамиз.
-
Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги олдидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2021 йил 17 август куни "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармонга имзо чекди.
-
Узумни қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотга айлантиришнинг тўлиқ циклини яратиш учун виночилик кластерлари ташкил этиш кераклиги қайд этилар экан, уларга узумни қайта ишлаш, майиз қуритиш ва қадоқлаш ускуналарини сотиб олиш учун молиявий имтиёзлар бериладиган бўлди. Хуллас, узумчиликнинг иқтисодий самарадорлиги ҳам, ижтимоий аҳамияти ҳам катта.
-
Даврон Юнусович Тожихўжаев 1985 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2007 йили Фарғона политехника институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2007 йилда “Наманган электр тармоқлари” очиқ акционерлик жамиятида электрмонтёрликдан бошлаган.
-
Муҳаммадаюбхўжа Пўлатович Апақов 1968 йилда Наманган вилоятининг Чортоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, 1994 йили Тошкент молия институтини, 2004 йили Наманган Давлат университетини, 2008 йили эса Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Мутахассислиги - иқтисодчи, ҳуқуқшунос.
-
Янгидан ташкил этиладиган туман ҳудудига 24 та маҳалла фуқаролари йиғини, 21 та умумтаълим мактаби, 40 та мактабгача таълим муассасаси, 2 та тиббиёт муассасаси ва 12 та касалхона ўтказилмоқда. Cаноат ва ишлаб чиқаришдаги ролини ошириш мақсадида истиқболда 16 та саноат корхонаси ва 4 та кичик саноат зонаси фойдаланишга топшириш режалаштирилган.