Элдорбек Набижонович Маматқулов Давлатобод тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Элдорбек Маматқулов 1984 йилда Норин туманида туғилган. 2006 йили Наманган муҳандислик - иқтисодиёт институти бакалаври, 2009 йил магистратурасини тамомлаган. Мутахассислиги – иқтисодчи.

Меҳнат фаолиятини 2007 йилда Наманган шаҳар ҳокимлигининг “Тадбиркорлик субъектларни рўйхатдан ўтказиш” инспекциясида биринчи тоифали мутахассис сифатида бошлаган. 2008-2022 йилларда Наманган шаҳар ҳокимлиги, Наманган саноат коллежи, вилоят молия бош бошқармаси, Наманган вилояти ҳокимлигида турли масъул вазифаларда иш олиб борган.

Янги тайинловга қадар Наманган вилояти ҳокимлигининг тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш гуруҳи раҳбари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

© namangan24.uz

--> -->