Наманганда хизматлар соҳаси ривожига 232 миллиард сўм сарфланди
Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Наманган вилоятига доир эътиборга молик иқтисодий кўрсаткичларни эълон қилди.
Қайд этилишича, вилоятимизда 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида бозор хизматлари ҳажми 49,6 триллион сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15 фоизга ошди. Хизматлар соҳасини ривожлантириш учун республика бюджетидан 232,7 миллиард сўм ажратилди.
Амалга оширилган лойиҳалар натижасида 385 дан ортиқ янги тадбиркорлик субъекти ташкил этилиб, 295 дан ортиқ тадбиркорлик субъекти фаолияти кенгайтирилди. 1 минг 950 дан ортиқ янги иш ўрни яратилди.
Шунингдек, Наманган шаҳридаги Обиҳаёт маҳалласидан ўтувчи Лутфий, Усмон Носир ва Банк кўчаларининг 2 километр қисми “24/7” тамойили асосида замонавий савдо ва хизмат кўрсатиш ҳудудига айлантирилди.
Натижада ушбу ҳудудда 30 та янги тадбиркорлик субъекти тузилиб, 120 дан зиёд иш ўрни яратилди. Кунлик ташриф буюрувчилар сони эса 2,5 мингдан 4,6 минг нафарга етди.
Namangan24.uz

.jpg)


