Мақола топилди: 4 та
| 1. | Наманганда бошланғич синф ўқувчилари учун хусусий мактаб очилди “Истиқбол замон болалари” нодавлат таълим муассасаси ўқувчилари орасида нафақат мамлакатимизда, балки халқаро миқёсидаги фан олимпиадалари, спорт, санъат, мусиқа ва бошқа йўналишларда муваффақият қозонаётган истеъдодлар бисёр. Таълим соҳасида қарийб 40 йиллик тажрибага эга, дунёнинг илғор ва ривожланган давлатларида бўлиб, улардаги таълим-тарбия жараёнларини мукаммал ўрганган Матлуба Мадаминова раҳбарлигидаги хусусий мактаб жамоаси касб байрамини муносиб тарзда кутиб олди. |
| 2. | Наманган футбол бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади! Наманган шаҳридаги “Ёш куч” ўйингоҳида жаҳон стандартлари талабларига жавоб берадиган сунъий қопламали майдон фойдаланишга топширилди. Ўйингоҳ Равшан Эрматов, Вадим Абрамов, Одил Аҳмедов каби нуфузли меҳмонлар, Фарғона водийси вилоятларидан келган мураббий ва футболчилар, миллионлар ўйини ихлосмандлари билан гавжум бўлди. |
| 3. | Наманганда 15 та мактаб ўқувчиларга қучоқ очди Бугун Наманган вилоятидаги 15 та умумтаълим мактабида анъанавий тарздаги дарслар бошланди. Жумладан, Наманган шаҳридаги 9 та, Норин туманида 4 та, Косонсой ва Уйчи туманларида биттадан мактаблар ўқувчиларни қабул қилиб олди. Мактабларга илк қадам ташлаган 1400 нафарга яқин 1-синф ўқувчисига “Президент совғалари” топширилди. |
| 4. | Наманганда умумхалқ ҳашарида 1 миллионга яқин киши иштирок этди Ҳашар давомида 1 603 гектардаги майдонлар ободонлаштирилди, 762 тонна чиқиндилар чиқариб ташланди. 461 километр бўйлаб ариқ ва лотоклар тозаланди, 672 та қабристон ва 30 та муқаддас зиёратгоҳ обод қилинди. 804 144 дона дарахт ва кўчатларга шакл берилиб, оқлаш ишлари бажарилди. Эҳтиёжманд 1 191 та оиланинг 25 932 м2 уй-жойлари ҳашар йўли билан таъмирланди. 1 211 та хонадон, 393 нафар ногиронлиги бор ва ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олинди. |

.jpg)


