Таълим
-
Наманган шаҳар ҳокими Ғофуржон Орифжонович Жамолов шу йилнинг 18-21 июнь кунлари ёшларни касб ҳунарга тайёрлаш ва мономарказлар фаолиятини такомиллаштириш юзасидан профессионал таълим муассасалари битирувчилари билан “Ҳоким ва битирувчилар” учрашувларини ўтказади.
-
Ҳеч кимга муте бўлмаслик учун эса Ватанингиз тарихини пухта билишингиз зарур. Ватанимизнинг ўтмиши буюк, унинг келажаги ҳам, шубҳасиз, буюкдир. Ўтмишдаги буюклик нималардан иборат бўлганлигини ва келажакдаги буюклик йўлида қандай улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилаётганлигини тарих фанини босқичма-босқич ўрганиш орқали билиб оласиз.
-
Муҳаммаджон Ғуломқодирович Дадамирзаев 1970 йилда Наманган туманида туғилган. Маълумоти олий, 1993 йили Тошкент давлат университетини тамомлаган. Физика-математика фанлари доктори, доцент.
-
Жаҳон тажрибасидан маълумки, ОТМларнинг мустақиллиги салоҳиятли, рақобатбардош кадрларни тайёрлашда энг асосий омил ҳисобланади. Вазирлик томонидан “2022 йилда олий таълим муассасаларида кадрлар тизимида ўзгаришлар бўлади. Энди олий таълим соҳасида дарс беришга ҳақли бўлмаган "ўқитувчилар"дан воз кечиш вақти келди” деган талаб ҳам бежиз айтилмади.
-
Институт маъмурияти ташаббуси билан ташкил этилаётган ушбу курслар давомида профессор-ўқитувчилар кредит-модул тизимининг аҳамияти, академик ва молиявий мустақилликнинг шартлари ҳамда таълим сифатини янги босқичга кўтариш масалаларини муҳокама қилишмоқда.
-
Наманган шаҳридаги 32-мактабдаги янги ўқув йили сабоқлари “Мустақиллик дарси” билан бошланди. Мактаб директори ва тарғиботчиси 7-“а” синф ўқувчилари учун муаллим Тўланбой Ҳуркиновнинг дарс жараёнини кузатдилар. Илм даргоҳига илк қадамини қўйган 84 нафар 1-синф ўқувчиларига 12 хил 12 хил турдаги ўқув қуроллари ва дарскликлардан иборат Президент совғалари топширилди.
-
Ҳилола Юсупованинг 2017 йилдан кейинги фаолияти ҳақида рўй-рост бир гапни дангал айтиш мумкин: Сиз бу йиллар мобайнида Президентимизга чинакам елкадош, том маънода дўст бўлиб ишладингиз. Чунки, давлатимиз раҳбарининг шундай сўзлари бор: “Ким менга дўст бўлмоқчи бўлса, мактабгача таълимга эътибор қаратсин!”
-
Cизларга, бутун мамлакатимиз ёшларига мурожаат қилиб айтмоқчиман: ҳеч қачон унутманг, сизлар инсон ҳар томонлама эркин, озод ва фаровон яшайдиган янги Ўзбекистон, янги Ренессанс бунёдкорисизлар. Сизларнинг ҳаётда ўз муносиб ўрнингизни топишингиз учун давлатимиз ва жамиятимиз бундан буён ҳам бор куч ва имкониятларини тўла сафарбар этади. Халқимизнинг ана шундай юксак ишончига доимо муносиб бўлинг!
-
Наманган муҳандислик-қурилиш институтида ўтказилган анжуманда буюк аждодларимиз моддий ва маънавий меросини ўрганиш ҳамда оммалаштириш соҳасида олиб борилаётган янги илмий тадқиқотлар ҳақида атрофлича илмий маълумотлар берилди. Ёшларни тарбиялашда аждодлар мероси, шарафли ҳаёт йўлини намуна сифатида сингдиришнинг янги инновацион усуллари, методлари тўғрисида таклифлар билдирилди.
-
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 26 апрелдаги буйруқлари билан Наманган муҳандислик-технология институти ҳамда Наманган муҳандислик-қурилиш институтида муҳим тайинловлар амалга оширилди.