Таълим
-
Наманган муҳандислик-технология институти томонидан АҚШнинг Техас Университети профессори, доктор Рави Прокаш Данига хизмат кўрсатган фахрий профессор унвони берилди. Бу ҳақдаги махсус диплом америкалик олимга институтда ташкил этилган “Ўзбекистонда Ҳаракатлар стратегияси самарадорлигини оширишда маркетинг концепцияларидан фойдаланиш муаммолари” мавзусида халқаро илмий анжуман доирасида тантанали равишда топширилди.
-
Франциянинг дунёга машҳур Халқаро модалар академияси билан шартнома тузилганлиги қайд этилди. Наманган муҳандислик-технология институти талабаларини ушбу академияда ўқишга таклиф қилинди.
-
Университет талабаларининг билим даражасини юксалтириш мақсадида профессор-ўқитувчилар томонидан таълимда янги инновация – “Электрон деканат” онлайн тизимини жорий этилди.
-
2017 йилдан бошлаб, олий таълим муассасаларида аъло баҳоларда ўқиётган фаол талаба-ёшларга бир йиллик тўлов-шартнома пулининг 35 фоиз қисми Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан тўланиб келинмоқда.
-
2019 йил 17 апрель куни Наманган вилояти ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий ҳаётида унутилмас сана сифатида тарих саҳифаларига битилди. Вилоят марказидаги Ислом Каримов кўчасида Президент мактаби қурилишига илк тамал тоши қўйилди.
-
Ҳамкорлик келишуви доирасида Рязань давлат агротехнология университетининг ўқув ишлари бўйича проректори, техника фанлари доктори, профессор Сергей Николаевич Боречев Наманганда бўлди.
-
Наманган муҳандислик-технология институти “Чет тиллар” кафедраси томонидан инглиз тили ўқитувчилари учун ҳудудий семинар-тренинг ўтказилди.
-
Наманган Давлат университетида юртимизнинг 7 та олий таълим муассасалари билан онлайн мулоқот асосида ёш тадқиқотчилар ва диссертантлар ўртасида семинар-тренинглар ўтказиш имконини берувчи виртуал докторантура таълим маркази очилди.
-
Ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши раиси Абдулазиз Мўминов ўзи ўқиган 5-мактабига жаҳон ва ўзбек адабиётининг дурдона асарларини тақдим этди.
-
Наманган вилоятида 2018 йилнинг сентябрь ойида етакчи голланд фермерларидан бири Ян Лигтхарт ва Гулчиликни ривожлантириш маркази ҳамкорлигида қўшма корхона ташкил этилганди.