Наманган муҳандислик-технология институти томонидан пойтахтимиздаги таянч ва турдош олий таълим муассасалар билан ҳамкорликни янада яхшилаш борасида бир қатор салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Мазкур ҳамкорлик доирасида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг ўқув ишлари бўйича проректори, профессор Ҳолида Комилова институтимизга ташриф буюриб, енгил снаоат маҳсулотларини конструксиялаш ва технологияси кафедрасининг “Дизайн” (костюм), енгил саноат буюмлари конструкциясини ишлаш ва технологияси (тикув, трикотаж ва чарм ва мўйна буюмлари технологияси) таълим йўналиши талабалари билан учрашди.

Мулоқотда Франциянинг дунёга машҳур Халқаро модалар академияси ва Тошкент тўқимачилик институти ўртасида шартнома тузилганлиги қайд этилди. НамМТИ талабаларини ушбу академияда ўқишга таклиф қилинди.

Учрашувда хорижда таҳсил олиш истагидаги талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига бафуржа жавоб олдилар. Мулоқотда НамМТИ ўқув ишлари бўйича проректори Рустамжон Исроилов, профессор Ҳамидхон Аҳмадхўжаев, кафедра мудири Жамолиддин Эргашевлар иштирок этдилар.

Қайд этиш жоиз, яқинда институтнинг замонавий ландшафт дизайн асосида барпо қилинган сўлим хиёбонида “Дизайн”  таълим йўналиши талабалари томонидан Президентимиз илгари сурган бешта муҳим ташаббус асосида белгиланган вазифалар ижросига қаратилган “NamMTI Fashion-2019” санъат ва либослар кўргазмаси ташкил этилган эди.

Наманган муҳандислик-технология институти матбуот хизмати.

© namangan24.uz

--> -->