Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонда 373 минг 389 та тирик туғилиш қайд этилган.

Мазкур даврда энг кўп туғилиш қайд этилган энг яхши ҳудудлар қаторида Наманган шаҳри етакчилик қилди. Гуллар шаҳрида шу йилнинг биринчи ярим йиллигида 8 мингдан ортиқ чақалоқлар дунёга келган.

Демак, "ТОП-10 туман ва шаҳар" рўйхати билан танишинг:

Наманган шаҳри (Наманган вилояти) — 8 181 та;
Ургут тумани (Самарқанд вилояти) — 7 014 та;
Андижон шаҳри (Андижон вилояти) — 6 306 та;
Самарқанд шаҳри (Самарқанд вилояти) — 5 559 та;
Денов тумани (Сурхондарё вилояти) — 5 542 та;
Пастдарғом тумани (Самарқанд вилояти) — 3 968 та;
Косон тумани (Қашқадарё вилояти) — 3 878 та;
Қамаши тумани (Қашқадарё вилояти) — 3 874 та;
Олмазор тумани (Тошкент шаҳри) — 3 700 та;
Асака тумани (Андижон вилояти) — 3 446 та.

Маълумот ва таққослаш ўрнида таъкидлаш даркор, 2025 йил давомида мамлакатимизда 879 минг 599 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган. Юртимиз бўйича энг кўп чақалоқлар туғилиши бўйича Наманган шаҳри етакчилик қилиб, вилоятимиз марказида ўтган йили 18 минг 524 нафар чақалоқ дунёга келган эди.


© namangan24.uz

--> -->