Маданият
-
Шаҳар ҳокимининг 2022 йил 22 сентябрдаги 511-сон қарори билан Улуғбек Муҳаммадамин ўғли Рўзиматов Наманган шаҳар ҳокимлигининг ижтимоий-сиёсий нашри – “Наманган садоси” газетаси муҳаррири лавозимига тайинланди. У мазкур лавозимда фаолият юритган Орифжон Жўраевнинг ўрнида иш бошлади.
-
Фарғона вилояти ҳокими, чортоқлик ҳамюртимиз Хайрулло Бозоров Фарғона вилоятидаги маданият ва санъат соҳаси ходимлари билан учрашди.
-
2022 йил 10 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Оташин шоир, таржимон ва драматург Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
-
Шоир ва таржимон, “Китоб дунёси” газетасининг Бош муҳаррири Хосият Рустамова ҳозирда Америка Қўшма Штатларининг “UNESCO” адабиёт шаҳри саналган Айова штатида, Айова университетидаги Халқаро Ёзувчилар дастури резиденти. Чуст туманида камолган етган бу таниқли ижодкор Америка адабиёти ҳамда маданиятини яқиндан ўрганиш билан бирга океан ортидаги улкан давлат аҳолисини ўз ижоди ва Ўзбекистон маданияти, ўзбек адабиёти билан ҳам яқиндан таништирмоқда.
-
Ўтган тўрт ой мобайнида мутахассислар гуруҳи томонидан бу бўйича пухта режа ишлабArial чиқилди. Айни шу масала юзасидан вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Медиа департаменти раҳбари Анвар Икромов Республика Туризм ва спорт вазирлигида кенгашув ўтказди. Вазир маслаҳатчиси Темур Мирзаев билан бўлиб ўтган музокара чоғида ҳаракат режаси муҳокама этилди.
-
Репост. Бу Финландиядаги кутубхона эмас, ўзимизнинг Наманган вилояти Давлатобод туманидаги ёшлар кутубхонаси! Бизда ҳам шундай кутубхоналар бўлармикан, деб роса режаларини тузар ҳам эдик. Чет эл кутубхоналарига ҳавас билан қарардик. Мана туманларда ҳам шундай кутубхоналар барпо этиляпти. Ишончим комил, бу кутубхона нафақат Наманган, балки бутун Республика ёшлари учун севимли масканга айланади!
-
Дилмурод Ҳасанбоевич Жумабоев 1978 йилда Наманган туманида таваллуд топган. Маълумоти олий, Наманган Давлат университетининг инглиз тили лингивистикаси магистри мутахассислигини тамомлаган. Рус, турк ва инглиз тилларида сўзлаша олади. Осиё журналистлари ассоциацияси аъзоси.
-
Азизбек Абдуғаниевич Абдувалиев 1972 йил 5 апрелда Наманган шаҳрида зиёлилар оиласида таваллуд топган. Маълумоти олий, 1994 йили Тошкент давлат университети, 2001 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Мутахассислиги журналист, сиёсатшунос. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг аъзоси.
-
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси Зиёвиддин Мансуров 1954 йил 16 май куни Наманган вилояти Уйчи тумани Машад қишлоғида тавваллуд топган. Маълумоти олий, 1975 йили Наманган Давлат педагогика институти (ҳозирги Наманган Давлат университети) филология факулътетини тамомлаган. Айни кунга қадар Наманган Давлат университетида замонавий ўзбек адабиёти талабаларга таълим бериб келаётган эди.
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев асарларининг тўртинчи жилди - "Миллий тикланишдан - миллий юксалиш сари" номли янги китоби нашрдан чиқди. Шу пайтга қадар давлатимиз раҳбари асарларининг учта жилди чоп этилган эди.