Фарғона вилояти ҳокими, чортоқлик ҳамюртимиз Хайрулло Бозоров Фарғона вилоятидаги маданият ва санъат соҳаси ходимлари билан учрашди.

Бу ҳақида ҳокимликнинг ахборот хизмати раҳбари, Хайрулло Бозоровнинг матбуот котиби Дилмурод Жумабоев ўз расмий телеграм каналида хабар қилди.

Вилоят раҳбарининг Фарғонада вилоят байрам тадбирларида фонограммада қўшиқ айтиш тақиқланиши, ижрочилар саҳнада чолғучилар билан бирга жонли ижрода куйлаши борасидаги кўрсатмаси санъат аҳли томонидан маъқулланди.

© namangan24.uz

--> -->