Мақола топилди: 74 та

1.Халқ ичида бўл: вилоят ҳокими Учқўрғонда сайёр қабул ўтказди

Наманган вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Хайрулло Бозоров Учқўрғон туманида аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида сайёр қабул ўтказди.


2.Президент ташаббуси амалда: Раҳбарлар ўзи ўқиган мактабларга китоб совға қилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш масаласига тўхталиб, «Ҳар бир раҳбар ўзининг шахсий кутубхонасидан ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилса, бу яхши ташаббус бўлиб китобхонликни ривожлантириш билан фарзандларимиз тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади», дея таъкидлади.


3."Навбаҳор"да яна раҳбар ўзгарди

Йиғилишда “Навбаҳор” жамоасининг суперлиганинг ўтган уч турдаги муваффақиятсиз ўйинлари атрофлича танқидий муҳокама қилиниб, ташкилий масала кўриб чиқилди.


4.Халқ ичида бўл: вилоят ҳокими Учқўрғонда сайёр қабул ўтказди

Наманган вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Хайрулло Бозоров Учқўрғон туманида аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида сайёр қабул ўтказди.


5.Ҳоким сайёр қабулидан одамларнинг кўнгли тўлдими?

- Вилоят ҳокимига каттакон раҳмат, - дея гап бошлади қабулдан чиқиб келган уйчилик Умиджон Қирғизов. – Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг транспорт факультетини тамомлаганимдан кейин, икки йилча иш тополмай юрдим. Сайёр қабул натижасида мен вилоят бандлик бошқармасига масъул вазифада иш бошлаш учун ариза ёздим. Насиб этса, катта карьерамни бошлайман.


6.Қозоғистон компанияси Норинда қўшма корхона қуради

Наманган вилоятининг инфратузилмаси ва саноати анча орқада қолаётган ҳудудларидан бири Норин туманида сунъий тола ишлаб чиқаришга ихтисослашган қўшма корхона барпо этадиган бўлди.


7.Наманганда Президент мактаби қурилиши бошланди

2019 йил 17 апрель куни Наманган вилояти ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий ҳаётида унутилмас сана сифатида тарих саҳифаларига битилди. Вилоят марказидаги Ислом Каримов кўчасида Президент мактаби қурилишига илк тамал тоши қўйилди.


8.Президент ташрифидан сўнг: Эндокринология диспансери замонавий бинога кўчирилди

Эл орасида “сахар болница” деб атаб келинадиган Наманган вилояти эндокринология диспансери ҳозирга қадар зах, яъни ер ости сувлари яқин, ҳаво айланиши оғир нуқтада жойлашган эди. 110 ўринга мўлжалланган шифохона ўтган асрнинг 1960-йилларида қурилган мослаштирилган икки қаватли бинода фаолият кўрсатиб келаётган ва тиббий хизмат сифати ва самарадорлиги ҳам шунга яраша эди.


9."Навбаҳор" ўз уйидаги илк ўйинда супер ғалабага эришди!

Наманганда футболни ривожлантириш, "Навбаҳор" мавқеини ошириш мақсадида Франциянинг "Лион" клуби билан ҳамкорлик ўрнатилади!


10.Хушхабар: Мингбулоқ конидан нефть қазиб олинди

Лойиҳа Ўзбекистон ва Хитой ўртасида энергетика соҳаси бўйича ҳамкорликда амалга оширилаётган энг йирик лойиҳалардан бири бўлиб, у "Бир макон – бир йўл" тарихий стратегияси доирасида амалга оширилмоқда.


11.Инсон хотираси азиз, қадри юксак: Наманганда байрам қандай ўтди?

Ўтганлар руҳини ёд этиш, тирикларга меҳр-оқибат кўрсатиш қадрият, қолаверса ҳар бир инсоннинг бурчи, вазифаси саналади. Мана шу эзгу фазилатлар 9 май Хотира ва қадрлаш куни санаси муносабати билан янада ёрқин намоён бўлди. Дарвоқе, дунёда Иккинчи жаҳон уруши даҳшатларининг гувоҳи ва иштирокчиси бўлган кишилар сафи тобора камайиб бормоқда. Ана шундай ватанпарвар инсонларнинг 47 нафари Наманган вилоятида истиқомат қилмоқда.


12.БМТ Наманган тараққиётига кўмаклашмоқда!

Хайрулло Бозоров меҳмонларга ҳудуд инвестицион салоҳияти, инвесторларга яратиб берилаётган имконият ва шароитлар ҳақида батафсил маълумот берди. БМТ Тараққиёт дастурининг “Савдо ривожланишига кўмаклашиш” лойиҳаси асосида амалга оширилаётган ишлар ва бу борада эришилаётган натижаларга тўхталди.


13.Наманганда Халқаро гул фестивали: Ғолиблар "Спарк" минади!

Халқаро гул фестивали бутун Ўзбекистонни, жумладан, Наманганни дунёга кенг танитиш баробарида сайёҳлар оқимини кўпайтириш, туризмни ривожлантириш, мавжуд ҳамкорлик доираларини кенгайтиришга хизмат қилади.


14.Ҳайитга муносиб туҳфа: "Ҳидоя" талабалари янги бинода!

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртида талабаларга қулай шароитларни ҳозирлаш мақсадида қисқа фурсатларда 10 миллиард сўм маблағ эвазига янги, замонавий, муҳташам, кўркам ўқув биноси, мажлислар зали, спорт залидан иборат  муҳташам мажмуа Муборак Рамазон ҳайити байрами арафасида қад ростлади.


15.Наманганда Халқаро бизнес форум бошланди: 311 миллион долларга яқин битимлар имзоланади

Форум тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва Наманган вилояти ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров нутқ сўзлайди.


--> -->