Юртимизда, хусусан Наманган вилояти хорижий инвестицияларни жалб қилишни такомиллаштириш, мазкур жараёнда қўшни давлатлар билан ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Президентимизнинг қулай инвестицион муҳитни таъминлаш борасида олиб бораётган изчил сиёсати натижасида хорижий мамлакатлар ишбилармонлар доираларининг Ўзбекистонга қизиқиши тобора ортиб бораётгани ҳам бор гап.

Қуворанарлиси шундаки, Қозоғистон Республикасининг “Агро-Пром-Инвест СА” компанияси Наманган вилоятининг ҳудудий инфратузилмаси ва саноати анча орқада қолаётган Норин туманида сунъий тола ишлаб чиқаришга ихтисослашган қўшма корхона барпо этадиган бўлди.

Бу ҳақида Наманган вилояти ҳокимлигида мазкур компаниянинг раҳбари Салтанат Юсупалиева билан ўтказилган учрашувда маълум қилинди.

Вилоят ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров ва қозоғистонлик ишбилармонлар иштирокидаги амалий мулоқотда Наманганнинг икки дарё оралиғи ҳудудида бунёд қилиниши режалаштирилган, лойиҳа қиймати 4 миллион АҚШ доллари миқдорига тенг сунъий тола ишлаб чиқарадиган завод қурилиши билан боғлиқ ташкилий-ҳуқуқий, иқтисодий масалалар хусусида сўз борди.

Оқилхон Дадабоев,

© namangan24.uz

Сурат Наманган вилояти ҳокимлиги телеграм каналидан олинди.

Янгиликлар

--> -->