Мақола топилди: 19 та

1.Халқаро бахшичилик санъати фестивали: Наманган қандай тадорик кўрди?

Фестивалда Наманган вилоятининг байрамона безатилган махсус майдони барча иштирокчилар ва меҳмонларнинг алоҳида эътиборини тортмоқда.


2.Қозоғистон компанияси Норинда қўшма корхона қуради

Наманган вилоятининг инфратузилмаси ва саноати анча орқада қолаётган ҳудудларидан бири Норин туманида сунъий тола ишлаб чиқаришга ихтисослашган қўшма корхона барпо этадиган бўлди.


3.Наманганда Халқаро бизнес форум бошланди: 311 миллион долларга яқин битимлар имзоланади

Форум тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва Наманган вилояти ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров нутқ сўзлайди.


4.Баҳринисо Бобоева Осиё чемпиони: Энди навбат Олимпия ўйинларига!

Мусобақада 50 килограмм вазн тоифасида баҳсларга киришган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, наманганлик Баҳринисо Бобоева Ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб, Осиё чемпиони деган шарафли унвонга сазовор бўлди.


5.Наманган Халқаро бизнес форумига чорлайди!

Шу йилнинг 7-8 июнь кунлари Наманганда “Doing Business with Namangan-2019” Халқаро инвестиция форуми ва “Made in Namangan-2019” Наманган вилояти ишлаб чиқарувчиларининг миллий кўргазмаси бўлиб ўтади.


6."Ватанпарвар" ташкилоти Наманганда нималарга эриша олди?

Эришилаётган ютуқларда тизимнинг моддий техника базасини давр талаби даражасида мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишлар муҳим аҳамият касб этаяпти. Шу йилнинг ўзида ўқув спорт техника клублари моддий техника базаси 12 та картинг техникаси, 24 та спорт мотоцикли, 10 велосипед билан тўлдирилди. Автомобиль саройлари ўзимизнинг машиналар билан бойитиб борилмоқда. Шу йилнинг ўзида сотиб олинган “Нексия”, “Матиз”, “Дамас”, “Спарк” каби 26 та автомобилдан ҳозир ўқув-амалий машғулотларда унумли фойдаланилмоқда.


7.Наманганда хориждан ўқишни "перевод" қилиш бўйича ҳужжатлар қабул қилинмоқда

Наманган муҳандислик-технология институтида ҳам қўшни давлатлардан Наманган вилояти бўйича ўқишни кўчириш тўғрисидаги ҳудудий ишчи гуруҳ ташкил этилиб, фаолият юритмоқда. Аризаларни топшириш жараёнида турли “ёрдам берадиган” таъмагир ва фирибгарларнинг таклифларидан эҳтиёт бўлинг!


8.ПРЕЗИДЕНТ КОРОНАВИРУС БЎЙИЧА ХАЛҚИМИЗГА МУРОЖААТ ҚИЛДИ

Бутун халқимиз аниқ билиши керак: биз коронавирусга қарши кураш фаолиятини ошкоралик тамойиллари асосида олиб боряпмиз. Жаҳон жамоатчилигини ҳам, халқимизни ҳам вақтида хабардор этиб боряпмиз. Керакли чораларни янада кучайтирамиз. Кўпни кўрган халқимиз янада жипслашиб, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб, бу мураккаб синовларни ҳам енгиб ўтади, деб ишонаман.


9.Ўзбекистоннинг "Иттифоқ"қа қўшилиши халқимизга нима беради?

Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан интеграциялашув аҳамиятли ҳисобланади. Иттифоққа қўшилишимиз аграр маҳсулотларимизни Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларига божхона тўловларисиз экспорт қилиш имкониятини берадики, бу катта миқдорда қўшимча фойда кўришимизга сабаб бўлади.


10.Наманган гилоси дунё бозорига чиқмоқда

Сахий заминимиз боғларида гилос пишиб етилди. Қуёш нуридан ранг ва таъм олган Наманган гилосларини ташқи бозорга чиқариш бошлаб юборилди. Ўтган йили жаҳон бозорига экспорт қилинган Тўрақўрғон гилослари Буюк Британия пойтахти - Лондон шаҳридаги нуфузли супермаркетларда эътироф этилган ҳолда сотилганди. Бу ҳақида ҳатто Фейсбукдан фойдаланувчи кўплаб англияликлар ёзишганди.


11.Хайрулло Бозоров афв этилганлар билан бирма-бир учрашди

Президентимиз фармони билан афв этилган 113 нафар ҳамюртимиз сафида эканлигингизни ўзи жуда катта имконият. Бу имкониятдан унумли фойдаланиш, билдирилган юксак ишончни оқлаш зарур. Бунинг учун ҳар қандай кўмак ва ёрдамга тайёрмиз. Мутасаддиларга бу борада зарур кўрсатмалар берилган, - деди вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров.


12.Шайх ҳазратларини хотирлаб: Аллоҳ сизни сийлабди

Ҳазрат Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ қиз фарзандини жуда яхши кўришларига гувоҳ бўлганман. 2013 йил ёз фаслида Ҳазратни зиёрат қилгани уйларига бордим. Ҳазрат бу сафар анчада кўришдик дедилар. Бу гапга ўзимни йўқотиб қўйдим. Ҳазратга янгиликлар бор дедим. Ҳазрат ҳўш! Қани-қани айтингчи Муҳаммад Бобур жаноблари!


13.Қозоғистонда эпидемик вазият оғирлигича қолмоқда. Олмаота тўлиқ карантинда!

Қозоғистонда кунлик касалланиш кўрсаткичлари кун сайин ўсиб бормоқда. 2021 йилнинг 27 март куни мамлакатда 1596та янги ҳолат қайд этилган - бу бир кун олдингидан 100тага кўп. Шундан энг кўп ҳолат Олмаотада аниқланган - 510та янги ҳолат. Кейинги ўринда пойтахт Нурсултон - 382та янги ҳолат.


14.Шайх ҳазратларини ёд этиб: Ўзбекзабон халқларнинг диний раҳнамоси

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари нафақат сермаҳсул ижод қилиб, кишиларни тўғри йўлга бошлади, балки барча илм аҳлини, ҳамма мусулмонларни тўғри йўлга йўллаб, унда ўзи намуна кўрсатиб, ана шу соф исломий ҳидоятда бир қанча шогирдлар ҳам қолдирдилар. Илмий ижодкорлик, китоб нашри, халқаро тармоқларда диний таълим-тарбия ишларини олиб бориш каби бир мунча хайрли фаолиятларни ҳам изга солиб кетдилар.


15."Ватанпарвар"да тобланган наманганлик мерган қиз Олимпия ўйинларига боради!

"Ватанпарвар"да тобланган мерган қиз Мухтасар Тоҳирова лицензияни қўлга киритиш даврида ҳам ўз устида астойдил интилди. 2019 йил Қатарда ўтказилган Осиё чемпионати ва Германияда бўлган ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида юқори натижаларга эришди. Жорий йилда Қозоғистонда ўтган халқаро турнирда ҳам ғалаба нашидасини сурди.


--> -->