Туризм
-
Оппоқ мармар тошли саҳнда, устига қора заррин мато қопланган чорбурчак бинонинг олтиндек нур таратувчи эшиклари қаршисида тиз чўкканча Оллоҳга илтижо қилардим. Ҳали мен таниб улгирмай, кўкрак сутига тўймай бевақт оламдан ўтган онам, охирги йўлга кузата олмаганим – отам, менга меҳр бериб боққан марҳум энам, бобомга жаннатдан жой, гуноҳларимга кечирим сўрадим. Ичимдан отилиб чиққан дард кўз ёшим бўлиб оқарди…
-
Республикамиз ҳудудларида биринчилардан бўлиб, Наманган вилояти туризмни ривожлантириш бошқармаси ҳамда Россия Федерациясининг Свердловск вилояти туризмни ривожлантириш маркази ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Белгиланган мақсадларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликда “Йўл харитаси” ишлаб чиқилмоқда.
-
Нанай қишлоғининг туризм салоҳиятини оширишга қаратилган мазкур қарор асосида маҳаллий аҳолининг бандлигини таъминлаш, ҳудуддаги бўш ва қаровсиз турган кўплаб дам олиш масканлари негизида замонавий туризм объектлари ташкил этиш ҳамда Нанайни қишлоқ экотуризм марказига айлантириш кўзда тутилган.
-
Дилмурод Жумабоев 1978 йилда Наманган туманида туғилган. Маълумоти олий, Наманган давлат университетини тамомлаган. Инглиз тили лингвистикаси магистри даражасига эга. Ўзбекистон “Миллий тикланиш" демократик партияси аъзоси. Рус, турк ва инглиз тилларини мукаммал билади.
-
2020 йилни ҳам юқори натижалар билан ўтказиш мақсадида Бибиона зиёратгоҳида вилоят ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров, Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг Наманган вилоятидаги вакили Абдулҳай қори домла Турсунов, Чуст тумани ҳокими Баходир Охунов ва вилоят ташкилотлари раҳбарлари иштирокида тарихий обида ҳудудида дарахт кўчатлари экилди.
-
Нанай кичик туризм зонаси эса 14,5 гектар ҳудудда жойлашиб, унда 920 ўринли иккита беш юлдузли меҳмонхона, 549 кишига мўлжалланган нафас йўллари ва диабет касалликларини даволаш сиҳатгоҳи, 78 та вилла-меҳмонхона, замонавий савдо маркази, ресторан ва кафелар, тоғ дор йўли каби объектларни барпо этиш кўзда тутилган.
-
Бу тарихий маскан ҳақида кайвони кексаларгина билишади. Санг қишлоғининг тарихий чуқур илдизларга бориб тақалиши, узоқ мозий даврга эга эканини инобатга олган ҳолда айтиш жоиз, манбаларни ўрганиб тадқиқот олиб бориш мақсадга мувофиқ!
-
Мамлкатимизда, хусусан Наманган вилоятида туризмни ривожлантириш, сайёҳлар оқимини кўпайтириш, шу орқали вилоят иқтисодиётига инвесторларни жалб этиш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар, бир қатор амалий саъй-ҳаракатлар қилинмоқда.