Якунига етган 2019 йил Наманган вилояти ва унинг меҳнаткаш аҳли учун эсда қоларли воқеаларга, салмоқли муваффақиятларга бой йил сифатида келди.

Вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманлари, хусусан Чуст туманида ҳам ҳудуд инфратузилмасини ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш, тадбиркорлик ва инвестиция муҳитини кенгайтириш борасида бир қатор муайян натижаларга эришилди.

Том маънода, 2019 йил – Президентимиз таъбири билан айтганда, Наманган йили бўлди.

Бугун бошланган 2020 йилни ҳам юқори натижалар билан ўтказиш мақсадида Чуст тумани марказида жойлашган Бибиона зиёратгоҳида вилоят ва туман ҳокимлиги ташаббуси билан хайрия тадбири ўтказилди.

Вилоят ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров, Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг Наманган вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Абдулҳай қори домла Турсунов, Чуст тумани ҳокими Баходир Охунов ҳамда вилоят ташкилотлари раҳбарлари иштирокида тарихий обида ҳудудида дарахт кўчатлари экилди.

Янги - 2020 йил вилоятимиз учун омадли йил бўлишлигини Яратгандан сўраб, жонлиқ суйилди ва Қуръон тиловат қилинди.

Маълумот ўрнида, Бибиона зиёратгоҳи қадимги Чуст шаҳрининг марказида жойлашган қалъа бўлган. Бу кўҳна жой бронза даврига, яъни эрамиздан аввалги II мингинчи йилларга тўғри келади.

Чуст тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

© namangan24.uz

 

--> -->