Ҳамюртимизнинг ижоди олис Америкада катта қизиқиш уйғотмоқда
Шоир ва таржимон, “Китоб дунёси” газетасининг Бош муҳаррири Хосият Рустамова ҳозирда Америка Қўшма Штатларининг “UNESCO” адабиёт шаҳри саналган Айова штатида, Айова университетидаги Халқаро Ёзувчилар дастури резиденти.
Наманган вилоятининг Чуст туманида камолган етган бу таниқли ижодкор Америка адабиёти ва маданиятини яқиндан ўрганиш билан бирга океан ортидаги улкан давлат аҳолисини ўз ижоди ва Ўзбекистон маданияти, ўзбек адабиёти билан ҳам яқиндан таништирмоқда.
Азалдан адабиёт ва санъатни қадрлаган Америка аҳолисида Ўзбекистон заминига қизиқиш уйғотаётгани шубҳасиз. Бу ҳақида ҳамюртимиз Хосият Рустамова билан бўлган суҳбатимизни кейинги хабарларимизда эълон қиламиз.
Иқтидорли шоира Хосият Рустамова ва дастурнинг бу йилги резидентларининг қисқача таржимаи ҳоли ва асарларидан намуналарни ушбу ҳавола орқали ўқишингиз мумкин:
https://iwp.uiowa.edu/residency/participants
Оқилхон Дадабоев,