Шаҳар ҳокимининг 2022 йил 22 сентябрдаги 511-сон қарори билан Улуғбек Муҳаммадамин ўғли Рўзиматов Наманган шаҳар ҳокимлигининг ижтимоий-сиёсий нашри – “Наманган садоси” газетаси муҳаррири лавозимига тайинланди. У мазкур лавозимда фаолият юритган Орифжон Жўраевнинг ўрнида иш бошлади.

Улуғбек Рўзиматов 1990 йил 2 апрелда Наманган туманида туғилган. Маълумоти олий, 2016 йилда Наманган давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги филолог (инглиз тили).

Меҳнат фаолиятини 2012 йилда “Камолот” газетаси таҳририятида адабий ходим бўлиб бошлаган. У меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгашининг нашри - “Ёшлар нигоҳи” газетаси таҳририяти мухбири, Наманган шаҳридаги 82-сонли умумтаълим мактаби инглиз тили ўқитувчиси, “Ёш журналист” нодавлат таълим муассасасининг ўқув ишлари менежери, Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари – ҳокимнинг матбуот котиби, вилоят ҳокимлигининг “Наманганская правда” газетасининг электрон нашри ва маркетинг бўйича бош муҳаррир ўринбосари, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг нашри - “Шифокор ва ҳаёт” газетаси махсус мухбири сифатида иш олиб борган.

Янги тайинловга қадар, яъни 2022 йил 1 июлдан буён Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати бош мутахассиси лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Улуғбек Рўзиматов Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси Наманган вилояти бўлими бошқарув ҳайъати аъзоси ҳисобланади.

© namangan24.uz

--> -->