Таълим
-
Вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Ҳилола Юсупова ўз сўзида мамлакатимизда янги жорий этилган бу тизимда қисқа фурсат ичида салмоқли ишларга қўл урилгани, биргина вилоятимизнинг ўзида сўнгги уч йил ичида болалар қамрови кўрсаткичи 26 фоиздан 56,7 фоизга чиққанлигини қайд этди. Бу ўз навбатида 1244 та мактабгача таълим ташкилотида фаолият юритаётган 22 мингдан зиёд педагог-тарбиячиларга янада масъулият юклайди.
-
Ниҳолларни экиб қуйиб, уни парвариш қилмасангиз, боғ эмас, тўқайзор яратасиз. Уйнинг пойдеворини эгри қўйсангиз, қураётган уйингиз девори ҳам томгача эгри бўлиб чиқади. Уни бузиб ташлаб, бошқатдан қуришдан ўзга чора йўқ. Худди шу каби жамият “қадди-басти-ю, соғломлиги”, баркамол шахс тарбияси ҳам гўдакликдан бериладиган таълим ва тарбияга боғлиқ.
-
Карантин чораларини юмшатиш босқичма-босқич амалга оширилади ва болалар томонидан коронавирус инфекциясини юқтириб олиш хавфи тўла бартараф этилган заҳоти, мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти қайта тикланади.
-
Наманганда вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан “Хотира ва Қадрлаш куни” муносабати билан фахрий- педагоглар, нуроний устоз-муаллимларга иззат-икром кўрсатилди. “Ободлик – кўнгилдан бошланади”, деганларидек, кўнгил ободлиги эса кексаларга ҳурмат-иззат, эъзоз-эҳтиром кўрсатиш, ёши улуғларни ардоқлаш, меҳру эҳтибор, инсонийлик каби фазилатларда яққол намоён.
-
Наманган муҳандислик-технология институти мажлислар залида “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” доирасида Косонсой тумани ҳокими Баходир Юсуповнинг туманда истиқомат қилаётган талаба-ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Ёшлар билан бундай амалий ва мазмунли мулоқотлар ёшларни аъло баҳоларга ўқиб, ҳамиша фаол бўлиш ва элу юрт тақдирига дахлдорлик туйғуси билан яшашга, жамиятнинг илғор қатламлари қаторидан ўрин эгаллаш сари ундайди.
-
Халқаро олимпиаданинг 1-ўрин соҳиблари Шарда университетига гранд асосида қабул қилинади. 2-ўрин эгалари Шарда университетига 50 фоиз контракт тўловга имтиёз ва 3-ўрин соҳиблари Шарда университетига 30 фоиз контракт тўловга имтиёзга эга бўлишади. Наманган вилояти вакиллари умумжамоа ҳисобида республика бўйича фахрли 2-ўринни эгаллашди.
-
Ёшлар билан мулоқот бундай форматдаги учрашувлар учун илк бор тўлалигича инглиз тилида кечди. Наманган шаҳар ҳокими Шавкат Абдураззоқов учрашувга келган ёшларни ўқишларида муваффақият тилаб, дунё тилига айланган инглиз тилини эгаллаш борасидаги интилишларига юксак баҳо берди. Бундай учрашувлар доимий тус олгани, келгусида бошқа йўналишларни эгаллаган истеъдод эгалари билан мулоқотлар ҳам ўтказилишини таъкидлади.
-
Наманган муҳандислик-технология институтида ҳам қўшни давлатлардан Наманган вилояти бўйича ўқишни кўчириш тўғрисидаги ҳудудий ишчи гуруҳ ташкил этилиб, фаолият юритмоқда. Аризаларни топшириш жараёнида турли “ёрдам берадиган” таъмагир ва фирибгарларнинг таклифларидан эҳтиёт бўлинг!
-
Ойбек Каримович Эргашев 1982 йил 7 январь куни Наманган туманида таваллуд топган. Маълумоти олий, 2003 йили Наманган муҳандислик-педагогика институтининг бакалавриат, 2006 йили магистратура йўналишини тамомлаган. Мутахассислиги муҳандис-технолог-педагог.
-
Ҳудудларда амалда мутлақ ваколатга эга бўлган ҳокимларнинг таълимга эътибор қаратиши, кишида умид уйғотади. Хусусан, Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров яқинда ёшлар билан ўтган мулоқотда таълим ривожи йўлида бир қатор креатив ташаббусларни илгари сурган лигини қайд этиш жоиз.