Ҳокимларнинг таълимга муносабати ўзгаряпти. Бу яхши сигнал. Умуман охирги вақтларда, таълим соҳасига маҳаллий ҳокимликлар томонидан берилаётган эътиборнинг ошиб бораётгани қувонарли. 

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Ҳайитбоевич Бозоров республика олийгоҳларида таълим олаётган 100 нафар наманганлик талабанинг шартнома пули маҳаллий бюджет ҳисобидан, чет элда аниқ фанлар йўналишида ўқиётган 10 нафар талабанинг контракти эса ҳокимлик захирасидан тўлаб бериш ташаббусини кўрсатди.

Ҳудудларда амалда мутлақ ваколатга эга бўлган ҳокимларнинг таълимга эътибор қаратиши, кишида умид уйғотади.

Ўқитувчиларга император ҳурматини, бош вазир маоши ва дипломат дахлсизлигини берган японлардан андаза олиб, бизда ҳам жойларда барча бўғиндаги раҳбарлар таълимни ривожлантиришга кўпроқ эътибор қаратишса, турмушимиз бундан-да яхшироқ бўларди. Бунга Япониянинг ўзи мисол.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг "Таълим хабарлари" канали.

© namangan24.uz

--> -->