Мақола топилди: 13 та

1.Ҳукумат қарори: Наманганда болалар боғчасига қамров кучайтирилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Наманган вилоятида мактабгача таълим ташкилотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва болаларни мактабгача таълимга қамраб олишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.


2.МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМДА КЕЧИКИШГА ҲАҚИМИЗ ЙЎҚ! ёхуд анъанавий август кенгашидаги ўйлар

Шавкат Мирзиёевнинг қуйидаги сўзларини эслаш жоиз: Мактабгача таълим тизимига алоҳида эътибор қаратаётганимиз бежиз эмас. Ёшлар тарбиясига бугундан эътибор бермасак, эртага кеч бўлиши мумкин...


3.Камбағални отнинг устидаям ит қопади: Талабаларнинг ҳолини ким ўйлайди?

Нега ўзгаришлар фақатгина Тошкент шаҳри ва бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларнинг даромадларидан келиб чиқиб белгиланмоқда? Наҳотки, улар юртимизнинг олис ҳудудларида бўлмаган, мактаб ва қишлоқ врачлик пунктидан бошқа бирор бир бюджет ташкилот фаолият олиб бормайдиган 10 минглаб қишлоқларни, аҳоли ишсизликдан, йўқчиликдан азият чекиб яшаётганини кўрмаган?


4.Ҳокимларнинг таълимга муносабати ўзгаряпти. Бу яхши сигнал!

Ҳудудларда амалда мутлақ ваколатга эга бўлган ҳокимларнинг таълимга эътибор қаратиши, кишида умид уйғотади. Хусусан, Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров яқинда ёшлар билан ўтган мулоқотда таълим ривожи йўлида бир қатор креатив ташаббусларни илгари сурган лигини қайд этиш жоиз.


5.Йил номига муносиб бўлайлик!

Президентимиз томонидан коррупцияни илдизи билан қуритиш мақсадида таклиф этган “ҳалоллик вакцинаси” хусусидаги фикрлари ҳар қандай тафаккур соҳибини фикрлашга чорлайди. Гарчи бу вакцина оламнинг бир зарраси бўлсада, қалбларни тўғри йўлга бошлайдиган виждоннинг бир бўлаги десак тўғри бўлади. 


6.Ўзбекистонда янги профессионал таълим қандай ташкил этилади?

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимига жаҳоннинг 130 дан ортиқ давлатда амал қиладиган Миллий малака тизими жорий этилмаганлиги ҳамда кичик мутахассис кадрлар тайёрлаб келинаётган таълим дастурлари ЮНЕСКО халқаро ташкилоти томонидан қабул қилинган “Таълимнинг Халқаро стандартлари”га мос келмаслиги сабабли тайёрлаган маҳаллий кадрларимиз халқаро меҳнат бозорида ўз ўрнини топишига тўсқинлик қиларди.


7.Ҳоким НамМТИ талабалари билан учрашди: Олий таълимга қамров кучайтирилади

Наманган муҳандислик-технология институти мажлислар залида “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” доирасида Косонсой тумани ҳокими Баходир Юсуповнинг туманда истиқомат қилаётган талаба-ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Ёшлар билан бундай амалий ва мазмунли мулоқотлар ёшларни аъло баҳоларга ўқиб, ҳамиша фаол бўлиш ва элу юрт тақдирига дахлдорлик туйғуси билан яшашга, жамиятнинг илғор қатламлари қаторидан ўрин эгаллаш сари ундайди.


8.Таълим тарбиядан бошланади: Намангандаги эзгу ҳаракатлар самараси

Ниҳолларни экиб қуйиб, уни парвариш қилмасангиз, боғ эмас, тўқайзор яратасиз. Уйнинг пойдеворини эгри қўйсангиз, қураётган уйингиз девори ҳам томгача эгри бўлиб чиқади. Уни бузиб ташлаб, бошқатдан қуришдан ўзга чора йўқ. Худди шу каби жамият “қадди-басти-ю, соғломлиги”, баркамол шахс тарбияси ҳам гўдакликдан бериладиган таълим ва тарбияга боғлиқ.


9.Наманганда боғчага қамров икки бараварга ошди

Наманган вилоятида боғча ёшидаги болаларни мактабгача таълим билан босқичма-босқич қамраб олишни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, бу борада Норин туманида амалга оширилаётган ишлар ҳам эътиборга молик.


10.Келажакка эътиборнинг янги босқичи

2021 йилдан олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сонини камида 25 фоизга етказилиши ва эҳтиёжманд оилалар қизлари учун давлат грантларини 2 баробарга кўпайтирилиши эртанги кун эгалари бўлмиш билимли ёшларни ҳар жиҳатдан рағбатлантириш, ижтимоий ҳимоя қилиш, жамиятда муносиб ўринларни эгаллашларига янада кенгроқ имкониятлар яратади.


11."Келажакдаги касбим": Наманган ва Жалолободдаги мактаб ўқувчилари онлайн мулоқотда!

- Ёшим 15да. Қирғизистонда туғилганман. Бундан 10 йил аввал ота-онам билан бирга Шамалдисайдан Учқўрғонга кўчиб келганмиз. Ўзбекистондаги мактаб менга ўз бағрини очди. Шу ерда таълим-тарбия олаётганимдан хурсандман, - дейди Умрзоқ Қосимжонов. - Қирғизистонлик тенгдошларимга ўз қизиқишларим ва келгусида эгалламоқчи бўлган касбим ҳақида сўзлаб бердим. “Манас” достонидан парча айтганимни хурсандчилик билан қарши олишди.


12.Тўйхат: Президентнинг Намангандаги дўсти

Ҳилола Юсупованинг 2017 йилдан кейинги фаолияти ҳақида рўй-рост бир гапни дангал айтиш мумкин: Сиз бу йиллар мобайнида Президентимизга чинакам елкадош, том маънода дўст бўлиб ишладингиз. Чунки, давлатимиз раҳбарининг шундай сўзлари бор: “Ким менга дўст бўлмоқчи бўлса, мактабгача таълимга эътибор қаратсин!”


13.Наманган – Хитой: олий таълимдаги ҳамкорлик қандай самара бермоқда?

Хитой Халқ Республикаси билан икки тарафлама олийгоҳлар ўртасида изчил ҳамкорлик йўлга қўйилди. Биргина, Наманган муҳандислик-технология институти томонидан Хитойнинг Вухан, Донхуа, Зежианг фан ва технологиялар университети, Ланжоу кимё-физика институти, Шинжиан кимё технологиялар институтлари билан изчил алоқалар ўрнатилди.


--> -->