Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида муҳим тайинловлар амалга оширилди. Жумладан, вазирнинг тегишли буйруғи билан Аброржон Алижон ўғли Алижонов Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тиббий ёрдамни ташкиллаштириш департаменти бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақида вазирлик ахборот хизмати расман хабар қилди.

Аброржон Алижон ўғли Алижонов 1980 йил 30 октябрда Наманган вилояти Учқўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий, 2006 йили Андижон давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Магистр илмий даражасидаги хирург-врач мутахассислигига эга.

Муҳнат фаолияти давомида турли йилларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалида бдоминал хирургия бўлими жарроҳи, ходимлар бўлими бошлиғи, филиал бош шифокорининг ўринбосари ҳамда филиал директори, республика Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий хизмат сифатини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимларда ишлаган.

Аброржон Алижонов янги тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Назорат инспекцияси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

© namangan24.uz

--> -->