Ассалому алайкум, ҳурматли Ҳилола Каримжоновна!

Бугун Сиз туғилган кун. Аминмизки, бугун ҳамманинг – дўсту ёр, оила, дилбандлар, шириндан шакар набираларнинг ҳар қачонгидан кўра ардоғидасиз.

Бундоғ қараганда, Қирқ тўққиз ёш ҳеч гап эмасдек, аммо бир инсон ҳар жиҳатдан пишиб етиладиган, жамиятга, давлатга пишиқ-пухта наф келтирадиган ёшни қарши оляпсиз.

Тилимиз истеъмолида бир сўз бор: Комил инсон. Таъбир жоиз бўлса, биз ҳеч иккиланмай шу сўз ила Сизга нисбат берган бўлардик. Зотан, умирнинг ўтган йиллари Сизни ана шундай тарбият қозонларида пиширди, катта ҳаётга, арбоблик даражотларига тайёрлади.

Аниқроқ айтганда, кечагина Наманган давлат университетининг талабаси бўлган ёш қизнинг ўзи таълим олган олий даргоҳда тўрт йиллар устозлик қилишидан тортиб, олти йиллик “касабақўм”лик ва ундан кейинги ўн йил давомида вилоятдаги мутлақ юқори даргоҳ – вилоят ҳокимлигида ишлашини, ишлаганда ҳамки, вилоят ҳокимига ўринбосар лавозимига лойиқ кўрилганлигининг ўзиёқ, ўша биз нисбатламоқчи бўлган комилликнинг баайни ўзи, десак асло муболаға бўлмайди.

Ҳилола Юсупованинг 2017 йилдан кейинги фаолияти ҳақида рўй-рост бир гапни дангал айтиш мумкин: Сиз бу йиллар мобайнида Президентимизга чинакам елкадош, том маънода дўст бўлиб ишладингиз. Чунки, давлатимиз раҳбарининг шундай сўзлари бор: “Ким менга дўст бўлмоқчи бўлса, мактабгача таълимга эътибор қаратсин!”

Ким нима деса десин, узоқ йиллар эътибордан четда қолиб кетган соҳанинг вилоят кесимида боғчага қамровни 24 фоизлик аҳволидан 68 фоизлик кўрсаткичга етқазиб олиш, бу – оғиздаги ош эмас, билакс оғир ва тинимсиз меҳнат маҳсули, мўлжални тўғри ола билишлик натижасидир.

Биз шу маънода, Сиз билан фахрланамиз, яхши кўрамиз ва ҳурмат қиламиз.

"Содиқ хизматлари учун" медали соҳибаси, қадрли Ҳилола Каримжоновна!

Сиз олдингизга жуда катта мақсадларни қўйиб олгансиз: хусусан, мактабгача таълим соҳасида 3-7 ёшли болалар қамровини жорий йил якунига қадар 80 фоизга етқазишнинг ўзгу ташвиши билан яшаётганингиз барчамизга аён.

Парвардигор Сизга оила бахти, унинг тинчлиги ва тотувлиги, меҳрибон умр йўлдоши-ю фарзандлар ва набиралар қувончини бекам-бекўст ато этган.

Бинобарин биз Сизга мустаҳкам соғлик, катта куч-қувват, жамият ва халқ олдида, Давлатимиз ва раҳбарларимиз олдида юзингиз ҳамиша ёруғ бўлишини тилаймиз.

Наманган вилояти Мактабгача таълим бошқармаси

ҳамда шаҳар ва туманлар бўлимлари жамоалари.

© namangan24.uz ахборот-таҳлилий портали жамоаси.

--> -->