Мақола топилди: 10 та

1.Наманганда Халқаро бизнес форуми: Инвесторлар нима дейди?

Айтмасам бўлмас, номи “субҳон” деган қантдек ўрикнинг таъми оғзимда қолди. Вилоятингиз раҳбари тўғри қайд этди, яъни Наманганнинг гилос ва ўриклари Англиянинг ва Ҳиндистон пойтахтларининг супермаркетларидан муносиб ўрин эгаллабди.


2.Президент мактабига синовлар бошланди

Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуаси муҳташам спорт залининг баланд деворига видеопроектор воситасида нурли соат рақамлари 09:00 ни кўрсатиши билан имтиҳон бошлангани эълон қилинди.


3.Президент қарори амалда: Попда парашют спорти секцияси очилди

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши тасарруфидаги Поп тумани ўқув-спорт техника клуби қошида вилоятдаги илк парашют спорт секцияси иш бошлади.


4.Туркия компанияси Наманганда миллион долларлик лойиҳаларни амалга оширади
Намангандаги “Wow womella” қўшма корхонаси томонидан Туркиянинг “Сиёвуш пошшо” компанияси билан Наманган шаҳрида керамика маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича қиймати 1 миллион долларлик шартнома тузилди.

5.Наманганда Уюшма раиси ўзгарди

Носиржон Деҳқонов 1963 йил 18 февралда Наманган вилоятининг Чортоқ туманида таваллуд топган. Маълумоти олий, 1984 йилда Тошкент Давлат маданият институтининг Намангандаги комплекс факультетини тамомлаган. Мутахассилиги: методист-библиограф. Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг аъзоси. Оилали, уч нафар фарзанди бор.


6.Наманган масжидларида ибодатлар вақтинча тўхтатилди

Наманган вилоятида 2020 йил 16 март куни аср намозидан сўнг барча масжидларда карантин сабабли диний маросимлар ўтказиш вақтинча тўхтатилди. Вилоятда жами 187 та масжид бўлиб, ҳозирда уларни дезинфекция қилиш тадбирлари бошланган.


7.Алишер Усмонов коронавирусга қарши кураш учун она юртига 20 миллион доллар ажратди

Россиялик миллиардер, келиб чиқиши наманганлик бўлган таниқли тадбиркор Алишер Усмонов Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш доирасидаги тадбирларни қўллаб-қувватлаш учун 20 миллион доллар ажратди. Ушбу маблағ коронавирус сабабли юртимизга олиб келинган ватандошларни карантинга олиш учун зарур бўладиган шифохона жиҳозланиши учун сарфланади.


8.Алишер Усмоновдан навбатдаги ҳотамтойлик: Ҳар бир оилага 2,5 миллион сўм!

Келиб чиқиши наманганлик бўлган таниқли тадбиркор ва миллиардер Алишер Усмонов Ўзбекистон халқига навбатдаги инсопарварлик саховатини кўрсатди. У вилоятимиз аҳолисига 2 миллиард 500 миллион сўм хайрия қилди.


9."Ахсикент" - водийнинг "ташриф қоғози"га айланади

Наманган шаҳрининг Шимолий халқа йўлида миллий меъморчилик анъаналари ва замонавий технологиялар уйғунлигида барпо этилган маҳобатли меҳмонхона мажмуаси Фарғона водийсининг ташриф қоғозига айланиши шубҳасиз. Инсон яхши шароит, гўзалликка буркангиси келади. Ҳар қанча замонавийлашиб, қанча ғарб билан интеграциялашмайлик, бизни ўзлигимиз ўзига тортаверади.


10.Наманган мактабларида янги ўқув йили кўтаринки руҳда бошланди

Наманган шаҳридаги 32-мактабдаги янги ўқув йили сабоқлари “Мустақиллик дарси” билан бошланди. Мактаб директори ва тарғиботчиси 7-“а” синф ўқувчилари учун муаллим Тўланбой Ҳуркиновнинг дарс жараёнини кузатдилар. Илм даргоҳига илк қадамини қўйган 84 нафар 1-синф ўқувчиларига 12 хил 12 хил турдаги ўқув қуроллари ва дарскликлардан иборат Президент совғалари топширилди.


--> -->