Бугун - 2025 йил 5 сентябрь куни Тошкентда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 10-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш масаласи кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Президентининг тақдимномаси ҳамда Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарорига асосан Алишер Отахонович Усмонов беш йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари – судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланди.

Алишер Отахонович Усмонов 1964 йилда Наманган вилояти Чортоқ туманида туғилган. Мутахассислиги юрист ҳуқуқшунос. Меҳнат фаолияти давомида жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят суди раиси, Косонсой тумани судининг раиси, Мингбулоқ тумани прокурори, Ўзбекистон Президентининг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири, Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича давлат маслаҳатчиси ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

Янги тайинловга қадар Наманган вилояти суди раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

© namangan24.uz

--> -->