Мақола топилди: 10 та

1."Хатоим менга сабоқ бўлди, энди..." ёхуд тадбиркор қаерда адашган эди?

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли бандларига мувофиқ 30 кунлик муддатда ўз камчиликларини бартараф этган 17 нафар хўжалик юритувчи субъектининг масъуллари жавобгарликдан озод қилинди. Наманган туманида яшовчи, тадбиркор Фарида Пўлатова ана шуларнинг бири.


2.Алиментдан бўйин товлаган "ота" қамоққа "йўл" олди

Бебош ота суд қарори билан қамалди. "Турма"дан чиққач ундан боласининг моддий таъминати учун 5 миллион 64 минг 400 сўм миқдоридаги маблағни ундириш чоралари кўрилади.


3.Уйи бузилган кампирни қақшагани ростми? Миш-мишдан ҳақиқатгача...

Наманган шаҳрида уйи бузилган кекса кампирга нисбатан қандай муносабат кўрсатилган эди? Онахонни кўчада қолдирилганлиги қанчалик ҳақиқатга мос келади? Наманган шаҳар ҳокимлиги Наманган шаҳри, Уйчи кўчасидаги уйи бузилган онахон билан боғлиқ вазият юзасидан баёнот билан чиқди.


4.МИБ: Масъулиятсиз оталар қамоққа олинди

Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган шаҳар бўлими ва маъмурий суд ҳамкорлигида сайёр суд ташкил этилди. Унда вояга етмаган фарзандлари учун алиментни тўлашдан бўйин товлаган шахсларга нисбатан жавобгарлик масаласи кўриб чиқилди.


5.ҚЎЛГА ТУШГАН ҚОНУНБУЗАР "ТАДБИРКОР"ГА АЙЛАНАДИМИ? ёхуд 650 минг доллар билан ушланган қонунбузар ДХХни нега айбламоқда?

BBC каби нуфузли нашрнинг бундай бир томонлама баёнот асосида Ўзбекистонда тадбиркорларга ҳамда инвесторларга, хорижлик ишбилармонларга яратилаётган шароитларни шубҳа остига олувчи материал эълон қилиши ҳайрон қолдирди очиғи. Боз устига ўз хизмат ваколати доирасида қонунбузарликнинг олдини олиб, уни судга оширган ДХХга субъектив баёнот асосида қора чаплашга уринишни тушуниб бўлмайди.


6.Бугун туғилган кун: Ибратли умр йўли

Абдурасул Ғаппоровичнинг фарзандлари ва шогирдларига алоҳида фахр билан “Менинг рекордимини фақат такрорлаш мумкин, лекин янгилаб бўлмайди”, деган иборалари бор. Абдурасул ака нафақат мактабда, кириш имтиҳонида ва олийгоҳда ўқиш давомида, балки прокуратура ва суд органларидаги хизмати давомида Харьков шаҳри ва Тошкент шаҳридаги малака ошириш курсларида ҳам фақат “аъло” баҳолар олди, “тўрт” ёки ундан паст баҳо нималагини билмаган.


7.Наманганда ўтказилган оммавий сайёр қабуллар қандай натижалар берди?

Наманган вилоятининг барча шаҳар ва туманлари ҳудуди аҳолиси қамраб олинган оммавий қабулларда 926 мурожаатчининг 942 та масаласи кўриб чиқилди. Уларнинг 378 таси жойида ҳал этилди, 203 та мурожаат эгасига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш берилган бўлса, 361 та мурожаат назоратга олинди.


8.Фуқаролар суд идоралари эшигидан мамнун чиқмоқда

Айрим суд қарорларидан кимнингдур норози бўлиши табиий ҳол ҳисобланади. Шу ўринда, суд қарорлари орқали ўзларининг бузилган ҳуқуқлари тикланган фуқароларнинг фикрларини баён этишга жазм қилдик.


9.Кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқи бўйича муҳим қонун имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида 803-сонли муҳим қонун имзоланди. Ушбу Қонуннинг мақсади кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.


10.Наманганда ажримлар нега камаймаяпти?

Суд қарорларига асосан никоҳдан ажратилган оилалар сони 2022 йили 2 минг 666 тани ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан вилоятда суд орқали никоҳдан ажратиш ҳолатлари 576 тага кўпайган. Ажримлар ошишига эса асосан Наманган шаҳри (650 та), Чуст (259 та), Чортоқ (221 та), Поп (217 та) ва Уйчи (196 та) туманларида йўл қўйилган.


--> -->