Охирги вақтларда ижтимоий тармоқларда айрим фуқароларнинг суд қарорларидан  норози бўлиб берган мурожаатлари юзасидан турли хил чиқишлар ёритилмоқда.

Албатта, ҳар бир жиноят иши ишида икки тараф, яъни судланувчи ва жабрланувчи, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ишларда эса даъвогар ва жавобгар иштирок этадилар. Айрим суд қарорларидан кимнингдур норози бўлиши табиий ҳол ҳисобланади. Шу ўринда, суд қарорлари орқали ўзларининг бузилган ҳуқуқлари тикланган фуқароларнинг фикрларини баён этишга жазм қилдик.

Наманган вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати биносидамиз. Кун давомида мазкур суд биноси фуқаролар билан гавжум бўлди.

Суҳбатдошимиз тадбиркор - “Чортоқ само қурилиш таъмир” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Рустам Мирзакбаров МЧЖ фойдаланиб келаётган эксковатор ва бир дона автомашинани Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти бошқармасининг аризаси бўйича Чортоқ тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи жарима майдонига тортилганлигидан норози бўлиб берган шикояти, вилоят суди томонидан ижобий ҳал қилинганига беҳад миннатдорлик билдирди.

Вилоят судида ўз ҳуқуқлари тикланган 82 ёшли кайвоний отахон Олимжон Жамолиддиновни ҳам қувончи ичига сиғмайди. У судьялар инсон қадри давлат томонидан улуғланаётганидан беҳад  мамнун. Мафтуна Хабибуллаева эса икки нафар вояга етмаган фарзандини ўз тарбиясига олиб бериш ҳақидаги талабларини судлар томонидан қаноатлантириб берилди.

Умидахон Якубова турмушидаги айрим оилавий келишмовчилик оқибатида фарзанди билн қонуний никоҳдаги турмуш ўртоғининг уйига киритишни сўраб, судга қилган мурожаати ижобий ҳал қилинди.

Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, “судьянинг онгида – адолат, тилида – ҳақиқат, дилида эса  поклик устувор бўлиши шарт”.

Дарҳақиқат адолат, ҳақиқат ва қонун устувор бўлса, фуқароларимиз суддан миннатдор бўлишади.

Оқилхон Дадабоев,

© namangan24.uz

--> -->