Наманган вилоятида боғча ёшидаги болаларни мактабгача таълим билан босқичма-босқич қамраб олишни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, бу борада Норин туманида амалга оширилаётган ишлар ҳам эътиборга молик.

Тадбиркор Муяссар Хўжақулова “Навоий” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 18,8 сотихдан иборат қаровсиз қолган ер майдонида давлат-хусусий шериклик асосидаги 100 ўринга мўлжалланган “Karusel na mir” мактабгача таълим ташкилотини бунёд этди.

675 миллион сўм банк кўмаги ҳамда 300 миллион сўм тадбиркорнинг ўз сармояси ҳисобидан барпо этилган ташкилотда 15 та иш ўрни вужудга келди. Муассасада машғулотларнинг нафақат ўзбек тили, балки инглиз ва рус тилларида ҳам олиб борилади.

Маълумот ўрнида, бугунги кунда Наманган вилоятидаги давлат (562 та), нодавлат, давлат-хусусий шерикчилик ҳамда оилавий (680 та) мақомдаги жами 1 минг 244 та мактабгача таълим ташкилотида 129 минг нафардан зиёд ўғил-қизга таълим-тарбия берилмоқда. Бошқача айтганда, мактабгача таълимга қамраб кўрсаткичи сўнгги уч йил ичида 26 фоиздан 56,7 фоизга етди.

Ҳотамжон Мамадалиев олган суратлар (ЎзА).

© namangan24.uz

--> -->