Мақола топилди: 11 та

1.НамДУда инновация: "Электрон деканат" қандай тизим?

Университет талабаларининг билим даражасини юксалтириш мақсадида профессор-ўқитувчилар томонидан таълимда янги инновация – “Электрон деканат” онлайн тизимини жорий этилди.


2.Партия очиқ мулоқоти: Наманганда кулолчилик ривожланадими?

Чуст туманида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгаши ҳамда “Ҳунарманд” уюушмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида “Миллий ҳунармандчилик - миллат фахри!” мавзусида ҳунармандлар билан очиқ мулоқот (дебат) ўтказилди.


3.Партия сайёр қабули: Уйчида тўпланиб қолган муаммоларга ечим топилди

- Маҳалламизда яхши ниятлар билан қурилган намунавий турар-жойларда яшаш тарзини номига муносиб, деб бўлмайди. Негаки, қурилиш фирмаси томонидан коттежларга сифатсиз тортилган ичимлик суви тармоқлари носоз ҳолатга келиб қолган. Сув чиқиб кетиши оқибатида кўчаларимиз чўкиб бормоқда. Дардимизни эшитадиган, муаммоларга дадил ечим топадиганлар топилмаяпти. Бу борада “Миллий тикланиш” партиясидан умидимиз катта, - деди “Оқтош” МФЙ оқсоқоли Юсуфжон Собиров.


4.ДХМдан нострификация бўйича янгилик: Хорижий дипломлар тан олинмоқда

Насиба Хабибуллаева ва Хуршида Икромова бундан 10 йил аввал “Қирғиз-Ўзбек” университетини тамомлаган эдилар. Не орзу мақсадлар билан ўқишни битирганлик ҳақидаги ҳужжатларни қўлга олган икки битирувчининг дипломлари Ўзбекистонда тан олиниши жуда ҳам қийин кечди. Ортда қолган 10 йил давомида бормаган жойлари-ю, тақиллатмаган эшиклари қолмади. Қилинган меҳнат самара бермаганидан сўнг, ҳатто ўз касбидан ҳам бироз кўнгиллари совиди. Шундай тушкун кайфиятда юрган кезлари янграган хушхабар уларни яна бир бор уриниб кўришга ундади.


5.Хайрулло Бозоров фаол журналист ва блогерларни муносиб тақдирлади

“Шодиёна” мажмуасида Наманган вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан ўтказилган маданият, спорт, журналистика ва ёшлар ҳаётида 2019 йил якунларига бағишланган Янги йил шоу-карнавалида вилоят ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров бир қатор фаол журналистлар, блогерлар ва ижтимоий тармоқларнинг фаоллари билан учрашди.


6.Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси: Нималар ўзгарди? қандай наф беради?
Олдинги Солиқ кодекси бўйича ортиқча олинган маблағларнинг ойлар давомида чўзилиб қайтарилиши тадбиркорлик субъектларнинг фаолиятига зиён етказган бўлса, эндиликда солиқ органи тадбиркорларга ортиқча тўлов суммасини қайтариш билан бирга ҳар бир кечиктирилган кун учун фоиз тўлаб беради.

7.Алишер Усмонов ноёб қўлёзмани музейга қайтарди

Ушбу қўлёзма замонавий Олимпия ҳаракатининг манифести. Пьер де Кубертен дунёни бирлашган спорт мусобақалари билан кўрди ва зиддият, урушларга аралашмади. Ишончим комилки, Олимпия музейи бу бебаҳо ҳужжатни сақлаш учун энг яхши жойдир, - деган Алишер Усмонов.


8.Карантинда 14 кун: Назоратда бўлган наманганлик депутат барчасини очиқлади

Ҳа, шифокорларга ҳар томонлама қийин. Чунки улар пандемия даврида ҳам хавфли шифохоналарда ишлашяпти, ҳам вирус юқтириб олишлари эҳтимоли катта. Айни фикрни стационар назоратда бўлган Наманган туманининг Шўрқўрғон қишлоғида яшовчи ҳам шифокор, ҳам туман кенгаши депутати, ҳам тадбиркор Акрамжон Мирзаакбаров фаолияти мисолида кўрдик.


9."Ҳудудгаз Наманган": Суюлтирилган газ баллони керакми? муаммосиз!

- Касбим билан фахраланаман, - дейди чилангар Обиджон Ваҳобов. – Одамларга ёрдамим тегса, уларнинг қувонганини кўрсам, хурсанд бўлиб кетаман. Ёши улуғ отахонлар, онахонларнинг дуосини олиб ишлаймиз. Элимиз биздан мамнун бўлишини хоҳлаймиз.


10.Намангандаги ИИБ тизимида муҳим кадр ўзгаришлари бўлди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. ИИВ ахборот хизматининг хабар беришича, Наманган вилояти ИИБ тизимида ҳам бир қатор кадр ўзгаришлари юз берди. Яъни, Наманган шаҳри ва Уйчи туманидаги Ички ишлар идоралари раҳбарлари "рокировкаси" амалга ошди.


11.Тарихимизни ўқитишдан муддао нима?
Ҳеч кимга муте бўлмаслик учун эса Ватанингиз тарихини пухта билишингиз зарур. Ватанимизнинг ўтмиши буюк, унинг келажаги ҳам, шубҳасиз, буюкдир. Ўтмишдаги буюклик нималардан иборат бўлганлигини ва келажакдаги буюклик йўлида қандай улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилаётганлигини тарих фанини босқичма-босқич ўрганиш орқали билиб оласиз.

--> -->