Бир неча ой муқаддам АҚШдаги кимошди савдоларининг бирида замонавий Олимпия ўйинларининг асосчиси Пьер де Кубертенга тегишли қўлёзмалар номаълум шахс томонидан рекорд суммада сотиб олинган эди. Орадан вақт ўтиб, қўлёзмалар россиялик таниқли ўзбек миллиардери, Алишер Усмонов томонидан харид қилгани маълум бўлди.

Алишер Усмонов  131 йиллик тарихга эга бўлган битикларни Лозаннадаги Халқаро Олимпия қўмитаси музейига топширди ва уни ташкилот раҳбари Томас Бах қабул қилиб олди.

Маълумот ўрнида, бу қўлёзма 14 варақдан иборат бўлиб, замонавий Олимпия ўйинлари асосчиси – барон Пьер де Кубертен томонидан 1889 йил сиёҳ билан қўлда ёзилган ва 1892 йил илк бор оммага ўқиб-эшиттирган.

“Ушбу қўлёзма замонавий Олимпия ҳаракатининг манифести. Пьер де Кубертен дунёни бирлашган спорт мусобақалари билан кўрди ва зиддият, урушларга аралашмади. Ишончим комилки, Олимпия музейи бу бебаҳо ҳужжатни сақлаш учун энг яхши жойдир”, - деган Алишер Усмонов.

© namangan24.uz

--> -->