Мақола топилди: 13 та

1.Лангар азиз бува ҳақида эшитганмисиз?

Бу тарихий маскан ҳақида кайвони кексаларгина билишади. Санг қишлоғининг тарихий чуқур илдизларга бориб тақалиши, узоқ мозий даврга эга эканини инобатга олган ҳолда айтиш жоиз, манбаларни ўрганиб тадқиқот олиб бориш мақсадга мувофиқ!


2.Ватан бўлмас ватандан ташқарида

Моҳи Рамазоннинг улуғ кунларида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Яқин Шарқ ва Суриядан 156 нафар аёл ва болаларнинг юртимизга қайтарилиши, уларни мамлакат раҳбари халқимиз номидан афв этиши оламшумул воқеа бўлди.


3.Наманганда Халқаро бизнес форуми: Инвесторлар нима дейди?

Айтмасам бўлмас, номи “субҳон” деган қантдек ўрикнинг таъми оғзимда қолди. Вилоятингиз раҳбари тўғри қайд этди, яъни Наманганнинг гилос ва ўриклари Англиянинг ва Ҳиндистон пойтахтларининг супермаркетларидан муносиб ўрин эгаллабди.


4.Уйчида йирик шприц ишлаб чиқариш корхонаси ишга тушди

“Акс медикал фарм” корхонаси ўз йўналишида ноёб лойиҳа ҳисобланади. Ишлаб чиқариш ҳажми жиҳатидан Ўзбекистон миқёсида Нукус шприц заводидан кейин иккинчи ўринда туради. Жийдакападаги янги заводда йилига 100 миллион дона шприц, 300 минг дона аёллар тиббиёт ойнаси ишлаб чиқариш режалаштирилган.


5.Куч билим ва тафаккурда: Ислом Каримов билан юзлашган наманганлик ёшларнинг бугуни қандай?

Халқимизнинг атоқли ва ардоқли фарзанди, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич наманганлик ёшларга алоҳида меҳр ва эътибор билан қарардилар. Наманган вилоятига ҳар галги қилган ташрифлари ёш авлод вакилларининг иштирокисиз ўтмас эди.


6.Наманганда Дубайдаги каби осмонўпар бинолар қурилади

“Namangan Square”нинг асосий безаги ноёб дизайн ва конструкцияли икки бино бўлади. Худди Дубайдаги каби Фарғона водийсидаги ушбу биринчи осмонўпар бинолар, шубҳасиз, вилоятнинг диққатга сазовор жойлари ва унинг энг юқори меъморий тузилмалари рўйхатини тўлдиради.


7.Президент Норин дарё бўйида ноёб балиқларни етиштирувчи корхонага борди

- Аҳоли учун бундай ноёб балиқ турлари ҳамёнбоп бўлиши керак. Бунинг учун эса балиқнинг озуқа-емини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш зарур. Таннарх тушсагина бозори чаққон бўлади, одамлар дастурхонига балиқ етиб боради, тадбиркор учун ҳам фойда икки ҳиссага ортади, — деди Шавкат Мирзиёев.


8.Президент топшириғи: Поп ва Чустда 1 500 хонадонга 20 мингта қўй ва эчки тарқатилади

Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи давомида Учқўрғон тумани Норин дарёси бўйида жойлашган ноёб балиқ турларини ишлаб чиқариш корхонасини бориб кўрди. Вилоятда қишлоқ хўжалигининг турли тармоқлари, хусусан, балиқчилик, чорвачилик, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик, эчкичиликни ривожлантириш бўйича янги лойиҳалар тақдимоти билан ҳам танишди.


9.Шоир Зиёвиддин Мансуров янги лавозимга тайинланди

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси Зиёвиддин Мансуров 1954 йил 16 май куни Наманган вилояти Уйчи тумани Машад қишлоғида тавваллуд топган. Маълумоти олий, 1975 йили Наманган Давлат педагогика институти (ҳозирги Наманган Давлат университети) филология факулътетини тамомлаган. Айни кунга қадар Наманган Давлат университетида замонавий ўзбек адабиёти талабаларга таълим бериб келаётган эди.


10.Президентимиз Қурбон ҳайити табригини йўллади

Ҳозирги мураккаб пандемия даврида диний ибодатларни уй шароитида адо этиш бўйича кўпни кўрган уламоларимиз томонидан билдирилган таклиф, ҳеч шубҳасиз халқимизнинг ҳаёти ва саломатлигини асрашга қаратилган энг тўғри қарордир. Ушбу улуғ айём кунларида барчамиз Қодир Аллоҳдан бутун инсоният бошидан кечираётган бундай оғир синовларни енгиб ўтишда Ўзи мададкор бўлишини сўраймиз.


11.Жаҳолатга қарши маърифат билан

Муқаддас Ислом динимизнинг инсонпарварлик ғояларини тарғиб этиш, "Жаҳолатга қарши – маърифат" тамойили асосида униб-ўсиб келаётган ёшларимизни соғлом эътиқод руҳида тарбиялашга алоҳида аҳамият берамиз. Бизнинг энг катта бойлигимиз – турли миллат ва элатлар, диний конфессиялар вакиллари ўртасидаги тинчлик ва барқарорлик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатликдир.


12.Маҳалла ва нуронийларни қўллаш тизими моҳияти нималарда акс этади?

Маҳалла раислари янгича ёндашув, янгича тизим асосида иш бошламоқда. Маҳалла раислари янги ваколатлар асосида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори фаолиятини мувофиқлаштириб боради. Ўз-ўзидан равшанки, ҳуқуқ ва ваколат билан бирга аҳоли, жамоатчилик олдида бурч ва мажбурият ҳам пайдо бўлмоқда.


13."ANAMED": Урология йўналишда хайрли ташаббуслар амалга оширилади

“ANAMED” тиббиёт  маркази томонидан “МedArt group” хусусий клиникаси ҳамкорлигида 2024 йил 5-11 август кунлари соҳа мутахассислари учун халқаро даражадаги эксперт - россиялик таниқли эндуролог-шифокор Олег Бурлака ҳамда АҚШдан келган малакали профессор-мутахассислар иштирокида простата бези аденомаси мавзуида маҳорат дарслари ўтказилади.


--> -->