Наманган шаҳар ҳокими Ғофуржон Орифжонович Жамолов шу йилнинг 18-21 июнь кунлари Президентимизнинг 2022 йил 15 июндаги аҳолини касб ҳунарга тайёрлаш ва мономарказлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Наманган шаҳридаги профессионал таълим муассасалари битирувчилари билан “Ҳоким ва битирувчилар” учрашувини ўтказади.

 Жумаладан:

18 июнь соат 10:00 да Наманган педагогика коллежида;

18 июнь соат 14:00 да Наманган хизмат кўрсатиш ва сервис техникумида;

20 июнь соат 10:00 да Наманган шаҳар 2-сон касб-ҳунар мактабида;

21 июнь соат 10:00 да Наманган шаҳар 1-сон касб-ҳунар мактабида ўтказилади.

Учрашувларда барча шаҳар сектор раҳбарлари ҳамда тегишли мутасадди корхона, ташкилот ва муассасаларнинг бошлиқлари иштирок этишади.

© namangan24.uz

--> -->