Мақола топилди: 23 та

1.Наманганда икки йилда уч бор вилоят прокурори ўзгарди

Акмалхўжа Юсупович Мавлонов 1975 йилда Фарғона вилоятида таваллуд топган. Маълумоти олий, 2002 йили Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Мутахассислиги ҳуқуқшунос-юрист.


2.Наманганда тиббий хизмат: Лоқайдлик, сансоларлик ва масъулиятсизлик қачонгача давом этади?

Дўхтирларимиз ўз виждонларини ишга солиб, бошқарма бошлиғи Солижон Мўминовнинг ёнига қачон кирадилар? Таассуфки, бугунги кунда вилоятда соғлиқни сақлаш тизими раҳбарларига муаммолар бўйича халқимизнинг саволлари кўп! Аммо бунга бериладиган амалий жавоблар эса...


3.Наманган шаҳар ҳокимлигида жиддий ўзгаришлар юз берди

Наманган шаҳар ҳокимлиги аппаратида бир қатор ўта муҳим лавозим ўзгаришлари амалга оширилди. Раҳбарлик лавозимларига тайинланган Музаффар Абдуллаев, Жобир Абдуллаев ва Аюбхон Бобомирзаевларга янги масъулиятли вазифада мустаҳкам саломатлик, куч-ғайрат, халқимизни рози қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатларида шижоат ва улкан зафарлар тилаймиз.


4.Наманганда Муроджон Аҳмадалиевнинг ота-онасига "Дамас" совға қилинди

Чустлик халқаро тоифадаги спорт устаси Наманганда муносиб кутиб олинди. Ўзбекистон шону шавкатини дунёга ёйган ўғлонни вояга етказган ота-онасига миннатдорлик билдирилиб, уларга Наманган вилояти ҳокимининг совғаси – “Дамас” автомобили калити тантанали тарзда топширилди.


5.Шавкат Мирзиёев: Наманганнинг меҳнаткаш ва илмли халқи яхши яшашга муносиб

Cаноат, кичик ва ўрта бизнес, ҳунармандчилик, хизмат кўрсатиш соҳалари вилоят иқтисодиётини ривожлантириш ва аҳоли даромадларини оширишнинг энг муҳим драйверлари бўла олади. Ушбу соҳалар бўйича Наманганда катта тажриба бор. Вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш орқали муҳтож оилаларнинг 12 мингдан зиёд ишсиз аъзоларини банд қилиш ва йил охирига қадар камбағал оилалар сафидан чиқариш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.


6.Хайрулло Бозоров депутат ва ҳокимларни кескин танқид қилди

Президентимиз билдирган ишонч ва эътиборга муносиб фидойиликни намоён эта олмаяпмиз, - деди вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров. – Депутатларимизда, ҳокимлар, уларнинг ўринбосарларида ғоя, ташаббус, ғайрат етишмаяпти. Уйғонмасак, бундай мудроқ кайфият, руҳият билан давлатимиз раҳбари халқни рози қилиш борасида олдимизга қўяётган вазифаларни адо этиш, кўзлаган эзгу мақсадларимизга эришиш мушкул.


7.Наманган вилояти прокурори Ўзбекистон Бош прокурорига ўринбосар бўлди

2019 йил июль ойидан буён Наманган вилояти прокурори сифатида фаолият юритиб келаётган адлия катта маслаҳатчиси Акмалхўжа Юсупович Мавлоновнинг лавозими кўтарилди. 1975 йилда туғилган, маълумоти олий, 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Мутахассислиги ҳуқуқшунос.


8.Наманганда янги ташкил этилган туманга ҳоким тайинланди

Анваржон Абдувоҳидович Тожимирзаев 1978 йил 17 февраль куни Наманган шаҳрида таваллуд топган. Маълумоти олий, 2000 йилда Наманган муҳандислик-педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги бинолар ва саноат иншоотлари қурувчиси,  ўқитувчи-педагог.


9.Бу Финляндия эмас, ўзимизнинг Намангандаги ёшлар кутубхонаси

Репост. Бу Финландиядаги кутубхона эмас, ўзимизнинг Наманган вилояти Давлатобод туманидаги ёшлар кутубхонаси! Бизда ҳам шундай кутубхоналар бўлармикан, деб роса режаларини тузар ҳам эдик. Чет эл кутубхоналарига ҳавас билан қарардик. Мана туманларда ҳам шундай кутубхоналар барпо этиляпти. Ишончим комил, бу кутубхона нафақат Наманган, балки бутун Республика ёшлари учун севимли масканга айланади!


10.Бугун туғилган кун: Ибратли умр йўли

Абдурасул Ғаппоровичнинг фарзандлари ва шогирдларига алоҳида фахр билан “Менинг рекордимини фақат такрорлаш мумкин, лекин янгилаб бўлмайди”, деган иборалари бор. Абдурасул ака нафақат мактабда, кириш имтиҳонида ва олийгоҳда ўқиш давомида, балки прокуратура ва суд органларидаги хизмати давомида Харьков шаҳри ва Тошкент шаҳридаги малака ошириш курсларида ҳам фақат “аъло” баҳолар олди, “тўрт” ёки ундан паст баҳо нималагини билмаган.


11.Наманган шаҳар ҳокимига янги маслаҳатчи тайинланди

Ёрқиной Сайфиддиновна Насриддинова 1977 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2008 йили Наманган Давлат университетининг факультетини тамомлаган. Мутахассислиги педагог. Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси аъзоси.


12.Сенат қарори билан Янги Наманган тумани ташкил этилди

Янгидан ташкил этиладиган туман ҳудудига 24 та маҳалла фуқаролари йиғини, 21 та умумтаълим мактаби, 40 та мактабгача таълим муассасаси, 2 та тиббиёт муассасаси ва 12 та касалхона ўтказилмоқда. Cаноат ва ишлаб чиқаришдаги ролини ошириш мақсадида истиқболда 16 та саноат корхонаси ва 4 та кичик саноат зонаси фойдаланишга топшириш режалаштирилган.


13.Наманганда умумхалқ ҳашарида 1 миллионга яқин киши иштирок этди
Ҳашар давомида 1 603 гектардаги майдонлар ободонлаштирилди, 762 тонна чиқиндилар чиқариб ташланди. 461 километр бўйлаб ариқ ва лотоклар тозаланди, 672 та қабристон ва 30 та муқаддас зиёратгоҳ обод қилинди. 804 144 дона дарахт ва кўчатларга шакл берилиб, оқлаш ишлари бажарилди. Эҳтиёжманд 1 191 та оиланинг 25 932 м2 уй-жойлари ҳашар йўли билан таъмирланди. 1 211 та хонадон, 393 нафар ногиронлиги бор ва ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олинди.

14.Навбатдаги билдиргиномалар

15.Шавкат Мирзиёв "Навбаҳор" ишқибозларини алоҳида эътироф этди

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Миромонович Мирзиёев Наманган вилояти сайловчилари билан “Юксалиш” массивида ўтказган учрашувида “Навбаҳор” жамоаси мухлислари, машҳур футболчимиз Одил Аҳмедов ҳақида фикр билдириб, Наманган шаҳрининг Давлатобод туманини спорт шаҳарчасига айлантириш таклифини берди.


--> -->