Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Миромонович Мирзиёев Наманган вилояти сайловчилари билан “Юксалиш” массивида ўтказган учрашувида “Навбаҳор” жамоаси мухлислари, машҳур футболчимиз Одил Аҳмедов ҳақида фикр билдириб, Наманган шаҳрининг Давлатобод туманини спорт шаҳарчасига айлантириш таклифини берди:

“ - Наманган аҳлининг футболга бўлган ашаддий қизиқишини нафақат мамлакатимизда, балки қўшни давлатларда ҳам яхши билишади. “Навбаҳор”нинг ишқибозлари Англия, Италия ва Франция футбол фанатларидан сира қолишмайди.

Наманганликлар Одил Аҳмедов каби истеъдодли, ватанпарвар футболчини етиштириб бергани билан ҳар қанча фахрланса арзийди. Ўйлайманки, вилоятнинг шаҳар ва қишлоқларида унинг издошлари яна кўплаб топилади. 

“Навбаҳор” футбол клуби базасида футбол академиясини ташкил этиб, Давлатобод туманини спорт шаҳарчасига айлантирсак, нима дейсизлар?!”, дея таклиф билдирди Шавкат Мирзиёев.

© namangan24.uz

--> -->