Иқтисодиёт
-
Фармонга мувофиқ, Молия вазирлиги ҳузурида Инқирозга қарши 10 триллион сўм ҳажмдаги жамғарма тузилди. Йил якунига қадар солиқ текширувларига мораторий эълон қилинади ва қийналган корхоналарга солиқ қарзлари учун пеня ҳисоблаш тўхтатилади. Бундай қийин шароитда тадбиркорни бирорта текширувчи безовта қилмайди.
-
Олимжон Ботирович Исаев 1972 йили Наманганда таваллуд топган. Маълумоти олий, Тошкент давлат аграр университети ва Наманган давлат университетини тамомлаган. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал демократик партияси аъзоси.
-
2017 йилнинг июль ойидан буён Наманган шаҳар ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган Шавкат Шокиржонович Абдураззоқов янги лавозимга тайинланди.
-
Намангандаги “Wow womella” қўшма корхонаси томонидан Туркиянинг “Сиёвуш пошшо” компанияси билан Наманган шаҳрида керамика маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича қиймати 1 миллион долларлик шартнома тузилди.
-
BBC каби нуфузли нашрнинг бундай бир томонлама баёнот асосида Ўзбекистонда тадбиркорларга ҳамда инвесторларга, хорижлик ишбилармонларга яратилаётган шароитларни шубҳа остига олувчи материал эълон қилиши ҳайрон қолдирди очиғи. Боз устига ўз хизмат ваколати доирасида қонунбузарликнинг олдини олиб, уни судга оширган ДХХга субъектив баёнот асосида қора чаплашга уринишни тушуниб бўлмайди.
-
Шуҳрат Абдулмаҳмудович Тўхтабоев 1979 йил 3 сентябрь куни Наманган шаҳрида зиёли оиласида туғилган. Маълумоти олий, Наманган муҳандислик-педагогика институтини информатика ва ахборотлар технологияси мутахассислиги ҳамда Наманган давлат университетини юриспруденция мутахассислиги билан тамомлаган. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг аъзоси.
-
Анжуманда журналист ва блогерлар аҳоли томонидан электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган “АСКУЭ” тизими бўйича ўрнатилган ҳисоблагичларнинг ишлашидан норози бўлаётгани ҳақида ҳам саволлар бериб, бу ҳақида мутасадди раҳбарлардан аниқ жавоб олишди.
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 13 январдаги Фармони билан Наманган вилоятига ҳоким тайинланди. Бу ҳақида давлат раҳбарининг расмий веб-сайтида расман маълум қилинди.
-
Наманган шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан Швейцариянинг “Kapri Holding & Consulting AG” корпорацияси ҳамда Наманган туманидаги “Golden Egg Of Namangan” масъулияти чекланган жамияти ҳамкорлигида паррандачиликка ихтисослашган “Express Chicken” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхона рўйхатдан ўтказилди.
-
Свердловск вилояти губернатори Евгений Куйвашев шу йил ноябрь ойида Наманган вилоятига қилган ташрифи чоғида Адҳамжон Тиллаволдиевнинг ўз йигитлик бурчини Афғонистонда ўтагани ҳамда қаҳрамонликлари учун ўша даврда қатор давлат мукофотларига лойиқ кўрилгани ҳақида воқиф бўлганди. Буни юқори эътироф этган ҳолда, губернатор томонидан Адҳамжон Тиллаволдиевга “30 лет вывода войск из Афганистана” фахрий медали ва гувоҳномаси юборилди.