Иқтисодиёт
-
Саховатпеша инсонлар, мард тадбиркорлар очган фонд ҳисобига кимдир маблағ туширяпти, кимдир пластик картасидан пул ўтказди, яна кимдир озиқ-овқат маҳсулотлари олиб келди. Волонтёрлар ва транспорт воситаларини ажратганлар ҳам бўлди. Шу ташаббус бошлангандан бери ўтган 3 кунда 200 миллион сўмдан ошиқ пул ва 300 миллион сўмликдан кўпроқ озиқ-овқат маҳсулотлари йиғилди.
-
“Тергачи” 25-сонли қудуғида бурғулаш ишлари учун лойиҳалаштириш ва қудуқ нуқтаси қўйилган эди. Куни кеча ишчилар 4700 метр чуқурликда бурғулаш ишларини олиб боришди ва якунда ушбу қудуқдан нефт олина бошланди.
-
Фармонга мувофиқ, Молия вазирлиги ҳузурида Инқирозга қарши 10 триллион сўм ҳажмдаги жамғарма тузилди. Йил якунига қадар солиқ текширувларига мораторий эълон қилинади ва қийналган корхоналарга солиқ қарзлари учун пеня ҳисоблаш тўхтатилади. Бундай қийин шароитда тадбиркорни бирорта текширувчи безовта қилмайди.
-
Олимжон Ботирович Исаев 1972 йили Наманганда таваллуд топган. Маълумоти олий, Тошкент давлат аграр университети ва Наманган давлат университетини тамомлаган. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал демократик партияси аъзоси.
-
2017 йилнинг июль ойидан буён Наманган шаҳар ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган Шавкат Шокиржонович Абдураззоқов янги лавозимга тайинланди.
-
Намангандаги “Wow womella” қўшма корхонаси томонидан Туркиянинг “Сиёвуш пошшо” компанияси билан Наманган шаҳрида керамика маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича қиймати 1 миллион долларлик шартнома тузилди.
-
BBC каби нуфузли нашрнинг бундай бир томонлама баёнот асосида Ўзбекистонда тадбиркорларга ҳамда инвесторларга, хорижлик ишбилармонларга яратилаётган шароитларни шубҳа остига олувчи материал эълон қилиши ҳайрон қолдирди очиғи. Боз устига ўз хизмат ваколати доирасида қонунбузарликнинг олдини олиб, уни судга оширган ДХХга субъектив баёнот асосида қора чаплашга уринишни тушуниб бўлмайди.
-
Шуҳрат Абдулмаҳмудович Тўхтабоев 1979 йил 3 сентябрь куни Наманган шаҳрида зиёли оиласида туғилган. Маълумоти олий, Наманган муҳандислик-педагогика институтини информатика ва ахборотлар технологияси мутахассислиги ҳамда Наманган давлат университетини юриспруденция мутахассислиги билан тамомлаган. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг аъзоси.
-
Анжуманда журналист ва блогерлар аҳоли томонидан электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган “АСКУЭ” тизими бўйича ўрнатилган ҳисоблагичларнинг ишлашидан норози бўлаётгани ҳақида ҳам саволлар бериб, бу ҳақида мутасадди раҳбарлардан аниқ жавоб олишди.
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 13 январдаги Фармони билан Наманган вилоятига ҳоким тайинланди. Бу ҳақида давлат раҳбарининг расмий веб-сайтида расман маълум қилинди.




.jpg)








