Пенсиялар миқдори қанчага ошди?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони имзоланди. Мазкур ҳужжатга асосан, 2024 йилнинг 1 сентябридан бошлаб:
- пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 428 000 сўм;
- ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 834 000 сўм;
- ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 920 000 сўм;
- иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – ойига 920 000 сўм;
- белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари миқдори – ойига 920 000 сўм.
- иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – ойига 745 000 сўм.
- боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 745 000 сўм этиб белгиланди ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади.
Шунингдек, 1941–1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда – ойига 4 056 000 сўм этиб белгиланди.
Пенсиялар миқдори оширилиши билан боғлиқ харажатлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.
Абдужалил Жакбаралиев,
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси
Наманган шаҳар бўлими фуқароларга хизмат кўрсатиш шуъбаси бош мутахассиси.
© namangan24.uz