Япония пойтахти Токио шаҳрида якунига етиб бораётган XVI ёзги Паралимпия ўйинларида Наманган вилояти вакили навбатдаги совринни қўлга киритди.

“Токио-2020” Параламиясининг пара енгил атлетиканинг “F 54” классида аёллар ўртасида найза улоқтириш бўйича финал баҳсларида медаллар учун курашда қатнашган ҳамюртимиз Нурхон Қурбонова 18.38 метр натижа билан шахсий рекордини янгилади. Бу натижа мингбулоқли спортчига кумуш медални тақдим этди.

Таъкидлаш жоизки, чинакам матонат соҳибси Нурхон Қурбонова бундан аввалроқ ёзги Паралимпия ўйинларининг ядро улоқтириш бўйича дастурида ўз маҳоратини намоён қилиб, бронза медалга сазовор бўлганди.

Эътироф этиш даркор, Паралимпия ўйинларида Наманган вилоятининг барча вакиллари - Нозимахон Қаюмова, Нурхон Қурбонова, Феруз Сайидов ва Довурхон Кароматов вилоятимизга умумий ҳисобда 2 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза, жами 5 та медални ёздириб қўйишди.

Айни пайтда Ўзбекистон делегациясида 7 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза, жами 18 та медаль мавжуд.

© namangan24.uz

--> -->