Мақола топилди: 8 та

1."Навбаҳор" янги бош мураббийни таништирди

Деян Журжевич 1967 йилда Юговславия (Ҳозирги Сербия)да туғилган. Футболчилик фаолияти давомида ҳимоя чизиғида тўп сурган. Сербиялик мутахассис Ўзбекистонга бегона эмас. У 2011-2012 йилларда “Пахтакор”да бош мураббий сифатида, кейинчалик Ўзбекистон миллий терма жамоасида техник директор лавозимида иш олиб борган.


2.Бутунжаҳон универсиадаси: Ҳумоюннинг ғалабали юриши давом этмоқда!

Бутунжаҳон талабалар спорт ўйинларида вилоятимизнинг икки нафар иқтидорли спортчи, Наманган давлат университети талабалари – теннисчимиз Ҳумоюн Султонов ҳамда маҳоратли енгил атлетикачи қизимиз Нурхон Муҳиддинова ҳам иштирок этиш бахтига эга бўлишмоқда.


3.Баҳринисо Бобоева Осиё чемпиони: Энди навбат Олимпия ўйинларига!

Мусобақада 50 килограмм вазн тоифасида баҳсларга киришган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, наманганлик Баҳринисо Бобоева Ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб, Осиё чемпиони деган шарафли унвонга сазовор бўлди.


4.Бутунжаҳон универсиадаси: Ҳумоюн ғолиблар қаторида!

Ватанимиз шаъни ва довруғи учун баҳсларга киришган Наманган давлат университети талабаси Ҳумоюн Султонов “Кичик Олимпида”нинг ғолиблари қаторидан ўрин эгаллашга муяссар бўлди.


5.Наманганда чемпион спортчиларга уй ва машина совға қилинди

2019 йилнинг ўзида Наманган вилояти спортчилари (Рустам Ассакалов, Нилуфар Зокирова, Дилноза Раҳматова, Нозимахон Қаюмова) томонидан Юнон рум кураши, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, енгил атлетика турларидан “Токио-2020” ёзги Олимпия ўйинлари ва Паралимпия ўйинларига 5 та йўлланмани қўлга киритишга эришилди. Бу борадаги зафарли одим давом этмоқда.


6.Наманганлик спортчилар "Токио-2020"да қандай натижа кўрсатмоқда?

Японияга ташриф буюрган мамлакатимиз спорт делегацияси сафидан Наманган вилоятидан 6 нафар спортчи ўрин олган бўлиб, юнон-рум кураш тури бўйича Рустам Ассакалов, байдарка ва каноэда эшкак эшишда Дилноза Рахматова ва Нилуфар Зокирова, бокс бўйича Шаҳноза Юнусова, оғир атлетика баҳсларида Адҳамжон Эргашев, ўқ отишда Мухтасар Тоҳирова “Токио-2020”да иштирок этиш бахтига муяссар бўлдилар.


7.Наманган вакиллари медаллар учун курашни давом эттиради

Ёзги Олимпия ўйинларида каноэда эшкак эшиш бўйича яккалик баҳсларида фаол иштирок этган Нилуфар Зокирова ва Дилноза Раҳматова “Токио-2020”нинг 6 август кунги дастуридан ўрин олган ўйинларда жуфтлик тандемини ҳосил қилиб, ўз имкониятларини синовдан ўтказдилар.


8.Наманганлик спортчи Паралимпия ўйинларида навбатдаги медални қўлга киритди

"Токио-2020" Паралимпия ўйинларида Наманган вилоятининг барча вакиллари - Нозимахон Қаюмова, Нурхон Қурбонова, Феруз Сайидов ва Довурхон Кароматов вилоятимизга умумий ҳисобда 2 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза, жами 5 та медални ёздириб қўйишди.


--> -->