Жорий мавсумда ўз олдига юксак мақсадлар қўйган Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси хориж клублари билан ҳамкорлик соҳасида ҳам самарали фаолият олиб бормоқда.

Жумладан, "Лочинлар" раҳбарияти собиқ иттифоқ ва Россия футболида ўз ўрни ва обрўсига эга бўлган, жаҳон футболига кўплаб маҳоратли футболчиларни етказиб берган, янги мавсумни Россия премьер-лигасида бошлайдиган Москванинг “Торпедо” клуби раҳбарияти билан учрашди.
Бу ҳақида сайтимизга клуб матбуот котиби Улуғбек Умаров маълум қилди.

Айтишларича, учрашувда ҳар икки клуб вакиллари турли йўналишлар, шу жумладан, клуб академиялари, ҳар икки жамоа  мураббий ва футболчилари борасида тажриба алмашиш, ўзаро назорат ўйинлари ўтказиш ва бошқа масалалар бўйича ҳамкорлик борасида келишувга эришди. 

Шунингдек, мулоқот давомида “Торпедо” клуби вакиллари "Навбаҳор"нинг сербиялик 29 ёшли тажрибали ҳужумчиси Зоран Марушичга қизиқиш билдиришди.

Марушичнинг трансфер нархи бўйича келишувга эришилса, сербиялик форвард янги мавсумни “Торпедо” жамоасида бошлаши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.

© namangan24.uz

--> -->