Таҳлил
-
Нега ўзгаришлар фақатгина Тошкент шаҳри ва бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларнинг даромадларидан келиб чиқиб белгиланмоқда? Наҳотки, улар юртимизнинг олис ҳудудларида бўлмаган, мактаб ва қишлоқ врачлик пунктидан бошқа бирор бир бюджет ташкилот фаолият олиб бормайдиган 10 минглаб қишлоқларни, аҳоли ишсизликдан, йўқчиликдан азият чекиб яшаётганини кўрмаган?
-
“Мерседес” русумли микроавтобусдан 6 киши тушиб келишди. Кечгача пахтазордагилар билан суҳбатлашишди. Дронда тасвирга олишди. Бирор одам ўтириб олса бошингиз оғрияптими, нечта болангиз бор, пахта теримига ким мажбур қиляпти, ота-онасига сув, чой келтирган ёки дала четида сигир боқаётган болаларни пахта теримида гумон қилишиб саволу сўроқларга тутишди. Нима, ўз хоҳишимиз билан ишлаб, пул топиб яшашга ҳаққимиз йўқми?!
-
Халқимизнинг атоқли ва ардоқли фарзанди, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич наманганлик ёшларга алоҳида меҳр ва эътибор билан қарардилар. Наманган вилоятига ҳар галги қилган ташрифлари ёш авлод вакилларининг иштирокисиз ўтмас эди.
-
Шавкат Мирзиёевнинг қуйидаги сўзларини эслаш жоиз: Мактабгача таълим тизимига алоҳида эътибор қаратаётганимиз бежиз эмас. Ёшлар тарбиясига бугундан эътибор бермасак, эртага кеч бўлиши мумкин...
-
Афтидан блогеримиз узоқроқдан (хориждаги “дўстлар”дан) “Юртда норозилик, ғалаён кўтариб жамияти тинчлигига раҳна соласан” деган жиддий буюртма олган кўринади. Акс ҳолда бу даражада даъваткорлик қилмасмиди? Халқнинг раҳбарларга нисбатан айтган эътирофи шунчалик энсасини қотирмасмиди?
-
Дўхтирларимиз ўз виждонларини ишга солиб, бошқарма бошлиғи Солижон Мўминовнинг ёнига қачон кирадилар? Таассуфки, бугунги кунда вилоятда соғлиқни сақлаш тизими раҳбарларига муаммолар бўйича халқимизнинг саволлари кўп! Аммо бунга бериладиган амалий жавоблар эса...
-
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов бугунги кунда барча ҳақиқий интернет маконини ўз танасида ҳис қилаётгани ҳақида гапиргани диққатимизни тортди. Унинг ҳозирда телеграм каналларга алоҳида эътибор бериш керак, чунки кўпчилик ёшлар янгиликларни айнан телеграмдан ўқиётгани, масалан, раҳбарларнинг ўзини эмоционал тарзда тутган ҳолатлари айнан телеграм каналларда тарқалаётгани ҳақидаги таъкидлари ўринли, албатта.
-
Президентимиз томонидан жуда жиддий эътибор қаратилаётган ҳудудлардаги инвестиция йўналишида маҳаллий тадбиркор ва фермерлар олдида турган муаммолар, сунъий тўсиқ ва ғовлар жойида ўрганилди ва ҳал этиш чоралари кўрилди. Лекин мазкур йўналишдаги ишлар самараси ҳали етарли даражада эмас, бу борадаги партиявий тузилмалар фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш зарур.
-
Сайловларда муносиб ўринларга эга бўлиш, халқимизнинг ишончи ва меҳр-муҳаббатини қозониш учун уларни баландпарвоз гаплар ва қуруқ ваъдалар билан эмас, балки ҳозирданоқ амалий ишларимиз орқали рози қилишимиз муҳим аҳамият касб этади.
-
Моҳи Рамазоннинг улуғ кунларида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Яқин Шарқ ва Суриядан 156 нафар аёл ва болаларнинг юртимизга қайтарилиши, уларни мамлакат раҳбари халқимиз номидан афв этиши оламшумул воқеа бўлди.